UZ

Сўнгги янгиликлар

07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  140 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0

Клублар ўртасидаги ЖЧ финали: "Бавария" – "Тигрес" (превью) Янгиликлар

Клублар ўртасидаги ЖЧ финали: "Бавария" – "Тигрес" (превью)

Бугун Қатарнинг Доҳа шаҳрида Мюнхеннинг "Бавария" ва Монтеррейнинг "Тигрес" клуби ўртасида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали ўтказилади.

Турнирда босиб ўтилган йўл

"Тигрес" мусобақага бошқа барча иштирокчиларидан олдин етиб келиб, яхши тайёргарлик кўришга улгурди ва иккита ўйинда ғалаба қозонди. Мексика клуби биринчи даврада Жанубий Кореянинг "Ульсан Хюндай" жамоасини мағлуб этди (2:1), кейин Бразилиянинг "Палмейрас" клуби мағлубиятга учратилди (1:0). Икки турдаги барча голларни Андре-Пьер Жиньяк урди.

"Бавария" сал кечроқ келди ва фақат битта ўйин ўтказди. Мюнхен клуби Африка чемпионига қарши ўйинда деярли ҳеч қандай муаммога дуч келмади – Мисрнинг "Аль-Аҳли"си ўз дарвозасидан жавобсиз иккита тўпни олиб чиқди.

"Бавария" яна кичик ресурслардан фойдаланадими? Сўнгги пайтларда "Бавария"нинг ўйинларида маълум бир қарама-қаршиликда ғалаба қозониш учун кучларни тежаш тенденцияси кузатилмоқда.

Аслида "Бавария" 2 тадан кўп гол уриши мумкин эди. Алоҳида айтиш керакки, рақиб дарвозаси яқинида кўп ҳам вазиятлар содир этилмади, лекин "Аль-Аҳли" немислар эркин ва фаол ўйнашларига имкон бериб қўйди, ҳимояда ҳам етарлича муаммолар мавжуд эди. Мюнхенликлар аксарият вазиятларда жуда пассив ҳуракатланишди – "асосийси, ғалаба қозониш" шиори иш берди.  

Флик ҳимояни ўзгартириши керак – Боатенг уйга қайтди

Ҳимоячи Жером Боатенг собиқ севгилиси вафот этганлиги сабабли мураббийдан Мюнхенга қайтишни сўрашга мажбур бўлди. Футболчи атиги бир ҳафта олдин хайрлашган Касия Ленхардт ўз хонадонида ўлик ҳолда топилган.

Вазият сал мураккаб, аммо бу ҳимоя чизиғига жиддий таъсир кўрсатмаслиги керак. Катта еҳтимол билан Ханси Флик олдиндан Боатенгни алмаштириш ғоясини ўйлаб қўйган, яъни унинг ўрнини Никлас Зюле эгаллаши керак, айниқса, ҳозир у учун ўйин амалиёти энг муҳими ҳисобланади.

"Бавария"нинг голлари учун ҳамон Роберт Левандовски жавобгардир. Польяк олдинги ўйинда дубль қайд этиб, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Энди кўп нарса унинг ҳужум марказидаги маҳоратига боғлиқ бўлади, чунки баъзи жиҳатлари бўйича жуда кучли бўлган жамоа қаршилик кўрсатиши керак. Ишонч билан айтиш мумкинки, бу сафар жарима майдончасида душанба кунгидагидек эркинлик бўлмайди, аммо қизиқ бўлади.

"Тигрес" ютқазмайди ва стабил равишда гол уради – Жиньяк ҳали ҳам асосий қаҳрамон. Бразилиялик мутахассис Рикардо Ферреттининг узоқ йиллик раҳбарлиги остида Мексика клуби кўпчилик фаворитлар учун жуда қийин рақибга айланди. Умуман олганда "Тигрес" ўйинни қандай назорат остида ушлашни, рақибларга ўз дарвозаси ёнида ҳеч нарса қилишларига йўл қўймасликни билади.

Учрашувнинг номинал меҳмонлари сўнгги учрашувларда яхши статистикага эга – улар охирги 10 ўйинда атиги бир марта январь ойи охирида "Сантос"га мағлуб бўлишган, холос. Шуниси эътиборга лойиқки, ўшанда Ферретти жамоаси кетма-кет 23 учрашувда биринчи марта битта ҳам гол ура олмаган.

Тахминий таркиблар

"Бавария": Нойер – Павар, Зюле, Алаба, Дэвис – Киммих, Рока – Гнабри, Мюллер, Коман – Левандовски

Ханси Флик 4-2-3-1 схемасини ўзгартирмайди. Жером Боатенгнинг йўқлиги масаласи одатдаги тарзда ҳал қилиниши керак – позиция нуқтайи назаридан унинг ўрнини Никлас Зюле эгаллайди. Таянч нуқтада иккита вариант мавжуд: ёки Толиссо қайтади ёки Киммих Рока билан жуфтлик ҳосил қилади. Ҳужум қанотлари ўзгаришсиз қолади.

"Тигрес": Гузман – Родригес, Сальседо, Рейес, Дуэньяс – Акино, Писарро, Кариока, Киньонес – Жиньяк, Гонсалес

Рикардо Ферретти яна классик 4-4-2 схемасини танлайди. Сальседо ҳимоя марказида, чапда эса номинал таянч вакили Хесус Дуэньяс. Таянч нуқтада Кариока ва Писарро, ўнг қанотда Акино майдонга тушади. Олдинда Жиньяк билан бирга унинг одатдаги шериги Карлос Гонсалес ҳаракатланиши кутилмоқда.

Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади ва сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. 

Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика