UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  25 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  344 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Клублар диаграммаси ёхуд меҳнатга яраша натижа (Биринчи саккизталик) Янгиликлар

Клублар диаграммаси ёхуд меҳнатга яраша натижа (Биринчи саккизталик)

Олий лигада навбатдаги мавсум ҳам ўз якунига етди. “Локомотив” ўз тарихида кетма-кет иккинчи бор чемпионликни қўлга киритган бўлса, “Насаф” иккинчи, “Пахтакор” эса учинчи бўлди.

Навбатдаги мақолада олий лига клубларининг мавсум давомида турнир жадвалида эгаллаган ўринлари ҳақида фикр юритамиз. Бунда бизга ҳар бир клубнинг диаграммаси ёрдам беради. Маълумот учун, "диаграмма" сўзи грекчадан олинган бўлиб, сурат, тасвир маъноларини беради. Диаграмма геометрик белгилардан ташкил топган бўлиб, узоқ муддатли фаолият ҳамда натижани аниқ ифодалашда катта ёрдам беради.

Футболда мураббийлар доскага турли тактик схемаларни чизгани каби, журналистлар учун ҳам ўша клубнинг мусобақадаги иштирокини таҳлил қилишда диаграмма жуда қўл келади. Бунинг учун махсус дастур орқали турма-тур эгаллаган ўринларини диаграмма ёрдамида белгилаб борамиз.

Якунда эса ўша жамоанинг юрак уришига ўхшаган чизгилар қандай иштирок этгани-ю, қанчалик юқорига кўтарилгани ҳақида маълумот беради. Қуйида ҳар бир клубга диаграммаси ёрдамида тўхталиб ўтамиз. Бунда эса албатта жамоаларнинг чемпионат якунида эгаллаган ўринларига кўра кетма-кет тўхталиш қўл келади. Дастлаб олий лигада 1-8 ўринларни эгаллаган клубларнинг мавсумий диаграммасини кўриб чиқамиз.

“ЛОКОМОТИВ”
Жадвалдаги якуний ўрни: 1
Энг юқори ўрин: 1
Энг паст ўрин: 4

“Локомотив” бу йил олий лигани ғалаба билан бошлаб, ғалаба билан тугатди. Албатта, 1-турда ғалабага эришган жамоалар сони кўп бўлгани учун “Локо” бирданига пешқадам бўлиб олгани йўқ. Жамоа бошида тўртинчи ўринда эди ва кетма-кет тўртта ғалабадан сўнг биринчи ўринга кўтарилиб олди. Қизиғи шундаки, 5-турдан бошлаб жамоа биринчи ўриндан умуман пастга тушмади ва якунда пешқадам сифатида манзилга етиб келди. Мана буни ҳақиқий чемпионликка хос юриш деса бўлади.


“НАСАФ”
Жадвалдаги якуний ўрни:
2
Энг юқори ўрин: 2
Энг паст ўрин: 6

“Насаф”ни бутун мавсум давомида 2-6 ўринлар орасида “сайр” қилиб юрди дейиш мумкин. Жамоа чемпионатни иккита ғалаба билан бошлаб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди, бироқ кўп ўтмай “Олмалиқ” ва “Локомотив”дан учралган мағлубият туфайли олтинчи ўринга тушиб кетди. Кейинчалик биринчи давра охиригача “Насаф” тўртинчи ўриндан пастга тушмади, лекин биринчи ўринга ҳам кўтарила олмади. Иккинчи давра бошлангач эса қаршиликлар бешинчи поғонага тушиб кетишди. Бу ҳам қаторасига икки мағлубиятдан сўнг рўй берди. Жамоа ўшанда “Бухоро” ва “Бунёдкор”га ютқазиб қўйганди. “Сўғдиёна” йирик ҳисобда мағлуб этилгач, жамоанинг қаторасига 11та ўйиндан иборат ғалабали серияси бошланди. 23-турга келиб тўлиқ иккинчи ўринга кўтарилиб олган “Насаф” мавсумни шу поғонада тугатди.


“ПАХТАКОР”
Жадвалдаги якуний ўрни: 3
Энг юқори ўрин: 1
Энг паст ўрин: 12

Олий лиганинг биринчи ўйинида “Қизилқум”ни 3:1 ҳисобида енгиб, турнир жадвалида карвонбоши бўлиб олган “Пахтакор”нинг шу билан ишлари “беш” бўлиб кетди деб бўлмайди. Жамоа кейинги турлардан негадир қуйига шўнғий бошлади. Шундай бўлдики, 7-турга келиб мамлакатимизнинг кўп карра чемпиони ўзига ярашмаган 12-ўринга тушиб қолди. Дастлабки етти тур ичида тўртта мағлубият “Пахтакор”ни шунга мажбур қилди. 8-турдан бошлаб яна юқорига кўтарила бошлади. Тошкентда “Навбаҳор” мағлуб этилгач, “шерлар” биринчи давра охиригача фақат бир бор ютқазиб қўйишди. Бу “Олмалиқ” билан баҳсда содир бўлди. Иккинчи даврада жамоа ҳатто иккинчи ўрингача кўтарилди, лекин бу узоққа чўзилмади. 23-турдан бошлаб учинчи поғонага мустаҳкам ўрнашиб олди ва шу билан чемпионат охиригача учинчи ўринни ҳеч кимга бермади.

“БУНЁДКОР”
Жадвалдаги якуний ўрни: 4
Энг юқори ўрин: 3
Энг паст ўрин: 14

Биринчи даврада “Бунёдкор”ни сира таниб бўлмай қолганди. Худди “Пахтакор” сингари бу клуб ҳам жадвалда сакраб юрди. Шундай бўлдики, биринчи давра охирларига келиб “бунёдкорчилар” ҳатто 14-ўринга тушиб кетишди. Бунинг сабаби, жамоа мавсумни Сергей Лушан бошчилигида бошлаб, токи Миржалол Қосимов эстафета таёқчасини олмагунча қандай ўйнашни билмай юрганди. Биринчи даврани бир амаллаб тугатган Қосимов оралиқ танаффусдан сўнг жамоага янада зўр берди. Натижада “Бунёдкор” катта сакрашга эришиб, 14-19 турлар орасида тўртинчи поғонага кўтарилиб олди. Жамоа орада бир-икки ўрин пастлаган бўлса-да, якунда тўртинчи ўринни ҳеч кимга бериб қўймади.


“НАВБАҲОР”
Жадвалдаги якуний ўрни:
5
Энг юқори ўрин: 1
Энг паст ўрин: 10

“Навбаҳор” бу йил ўз майдонида сира мағлубиятга учрамаган олий лиганинг ягона клуби бўлди. Жамоа ўнта учрашувда ғалаба қозониб, беш марта дуранг ўйнади. Жорий мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказган “Навбаҳор” керак бўлса, биринчи ўринга ҳам кўтарилиб олди. Бу “Машъал” устидан қозонилган ғалабадан сўнг рўй берди. Лекин пешқадамликни ўз қўлида сақлаб тура олмади. “Навбаҳор” секин пастга шўнғиб бешинчи ўринга тушиб қолди. Шундай бўлдики, жамоа ҳатто ўнинчи поғонагача борди. Лекин уйдаги мағлубиятсиз серия туфайли “Навбаҳор” бир амаллаб 5-7 ўринлар оралиғида жой эгаллади ва якунда бешинчи ўринда тугатди.


“БУХОРО”
Жадвалдаги якуний ўрни:
6
Энг юқори ўрин: 2
Энг паст ўрин: 10

“Бухоро” ҳам тугалланган мавсумни ёмон ўтказмади. Жамоанинг диаграммаси юрак уришининг ўзгинаси бўлди. Бир қарасанг, 10-ўринга тушиб кетади, бир қарасанг иккинчи ўринда юради. Бу 19-21 турлар оралиғида содир бўлди. Чунки жамоа бу пайтга келиб ўз майдонида “Қизилқум”ни, сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди. Кейинчалик бухороликлар яна пастга оға бошлашди. Бир неча тур бешинчи ўринда бўлиб келган жамоа бир поғона пастлаб мавсумни олтинчи ўринда тугатди. “Бухоро”нинг бешинчи ўриндан тушиб кетишига “Қўқон-1912” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйналгани асосий сабаб бўлди.


“ОЛМАЛИҚ”
Жадвалдаги якуний ўрни:
7
Энг юқори ўрин: 3
Энг паст ўрин: 16

Виктор Кумиков Ўзбекистондаги фаолияти давомида бу йил энг паст натижани қайд этди. Тўғри, “Олмалиқ” учун еттинчи ўрин нормал ҳолат бўлиши мумкин, бироқ россиялик мутахассис бунгача “Машъал” ва “Насаф”да ишлаб учинчи ўриндан пастга тушмаганди. “Олмалиқ” айниқса биринчи даврани яхши ўтказди. Шундай бўлдики, жамоа қаторасига 11 ўйинда ютқазмади ва уйдаги баҳсларда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади. Лекин иккинчи даврадаги кўплаб мағлубиятлар сабаб жамоа бир неча тур 9-ўринда юрди ва мавсум охирида икки ғалаба туфайли еттинчи поғонага кўтарилиб олди.


“МАШЪАЛ”
Жадвалдаги якуний ўрни:
8
Энг юқори ўрин: 3
Энг паст ўрин: 11

Муборакнинг “Машъал” клуби чемпионат бошида секин-аста юқорига кўтарилиб, учинчи поғонагача етиб борди. Бу ҳолат жамоанинг кетма-кет учта ғалабасидан сўнг (“Металлург”, “Шўртан” ва “Пахтакор”) рўй берди. Лекин кейинги турлардаги мағлубият ва дуранглар сабаб “газчилар” пастга шўнғиб, саккизинчи ўрингача боришди. Жамоа 13-турдан кейин битта мағлубият ва иккита дуранг туфайли 11-ўринга тушиб қолди. Ҳартугул иккинчи даврада “Машъал” ўзини кўрсата олди. Муборакликлар бир амаллаб яна олтинчи ўрингача кўтарилиб олишди. Аммо олий лига охирига келиб тўққиз ва еттинчи ўринларда юрди ва охири 8-ўринда якунлади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика