UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  3 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  11 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

Клуб футболчи ва мураббийлар билан 10 январга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши керак Янгиликлар

Клуб футболчи ва мураббийлар билан 10 январга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши керак

Теглар :  Суперлига
ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг 2023 йил 15 декабрдаги 12-03-сонли йиғилиши баёнига мувофиқ футбол клублари футболчилар ва мураббийлар олдидаги қарздорлигини 2024 йилнинг 10 январига қадар тўлиқ бартараф этиши ҳамда буни тасдиқловчи ҳужжатларни ЎФАга тақдим этиши керак.

Мазкур муддатга қадар қарздорликни тўлиқ бартараф этмаган футбол клубига нисбатан қишки трансфер ойнаси билан боғлиқ санкциялар қўлланади. Бу ҳақда ЎФА футбол клубларини расман бохабар қилди. 


Маълумот учун, 2023 йил якунига етиб бораётган бўлса-да, айрим футбол клублари футболчилар ва мураббийлар олдидаги қарздорлигини бартараф этмаган. Ваҳоланки, лицензиялаш бўйича регламентнинг F.04-бандига асосан футбол клуби ўзининг жорий/собиқ футболчиси ҳамда мураббийи олдидаги қарздорликни ўз вақтида бартараф этиши, шунингдек, қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги декларацияни Лицензия берувчи органга тақдим этиши лозимлиги белгиланган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика