Клозе: "Одатда пенальтини мен тепмайман, аммо жамоадошларим илтимос қилишди"

Aslanov Jasurbek
16 май 2016, 12:24
"Лацио" ҳужумчиси Мирослав клозе "Фиорентина"га қарши ўзининг римликлар сафидаги сўнгги учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Ғалати бўлди, чунки одатда мен пенальтиларни тепмайман, аммо бу сафар жамоадошларим жиддий илтимос қилишди. Улар менга босим ўтказишди. Пенальтини муваффақиятли амалга оширдим.

"Лацио"даги қайси голим мен учун эсда қоларли? Пойтахт дербисидаги биринчи тўп. Ўшанда трибуналарда фантастик атмосфера бўлган. Энг яхши ўйин? 2012/13 мавсумдаги "Рома"га қарши Италия Кубоги финали.

Фаолиятимни қаерда давом эттиришим ҳақида бир қарорга келганим йўқ. Ҳозир ҳам футбол ўйнашни севаман. Гол уришга кучим етади деб ўйлайман" - дейди Клозе.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mediaset Premium

Сўнгги янгиликлар

Барча ›