

"Ғалати бўлди, чунки одатда мен пенальтиларни тепмайман, аммо бу сафар жамоадошларим жиддий илтимос қилишди. Улар менга босим ўтказишди. Пенальтини муваффақиятли амалга оширдим.
"Лацио"даги қайси голим мен учун эсда қоларли? Пойтахт дербисидаги биринчи тўп. Ўшанда трибуналарда фантастик атмосфера бўлган. Энг яхши ўйин? 2012/13 мавсумдаги "Рома"га қарши Италия Кубоги финали.
Фаолиятимни қаерда давом эттиришим ҳақида бир қарорга келганим йўқ. Ҳозир ҳам футбол ўйнашни севаман. Гол уришга кучим етади деб ўйлайман" - дейди Клозе.



