Клозе: “Мен формада эмасман, Германиянинг натижалари менинг голларимдан муҳимроқ”
23 июн 2014 15:52
Янгиликлар
Клозе: “Мен формада эмасман, Германиянинг натижалари менинг голларимдан муҳимроқ”
Германия терма жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозе, мундиалда асосий мақсади шахсий рекорди эмас дея таъкидлади.
Клозе жаҳон чемпионатларида 15 гол урган Роналдога етиб олди ва кейинги учрашувларда рекордни янгилаши мумкин.
“Мен бир неча ой олдин асосий мақсадим жаҳон чемпионатига бориш эканлигини айтганман. Мен қийинчиликларга тўла мавсумни ўтказдим. Аммо рухан зўриққаним йўқ. Гол урганимдан албатта ҳурсандман, аммо ажойиб формадаман десам алдаган бўламан. Менинг рекордим ва голларим , миллий терма жамоам натижаларидан муҳим эмас. Майдонда жамоамга ёрдам беришга доимо тайёрман” – дейди Клозе Германия футбол федерацияси расмий сайтига.

Фикрлар