Клопп ё Гвардиола? Левандовски севимли мураббийини танлади
04 авг 2020 19:28
Янгиликлар
Клопп ё Гвардиола? Левандовски севимли мураббийини танлади
"Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ESPN билан ўтказилган Instagram'даги жонли эфирда бу ҳақда маълум қилди.
“Севимли мураббийим? Ўйламоқдаман… Юрген Клопп. Ундан кейин эса – Хосеп Гвардиола. Юз фоизга.
Клоппнинг 2 жиҳати бор. Бир тарафдан у худди отадек, бошқа томондан эса у мураббий ва менежерга ўхшайди. У сизга барчаси ҳақида айтиб бериши мумкин, нафақат яхши нарсалар ҳақида. У футболчилар учун зўр мотиватордир. Юрген бу жабҳада жуда етакчи, чунки у ўйинчининг кўнглига қандай қилиб йўл топишни яхши ўзлаштирган. У ажойиб мутахассис, шунинг билан бирга ажойиб инсон ҳам ҳисобланади”, дея айтган польшалик форвард.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар