UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  3 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  3 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  23

Клопп навбатдаги мағлубият ҳақида нималар деди? (тўлиқ интервью) Янгиликлар

Клопп навбатдаги мағлубият ҳақида нималар деди? (тўлиқ интервью)

АПЛ 14-турида “Лидс”га учралган мағлубиятдан (1:2) кейин мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ливерпуль” олдинги турда “Ноттингем Форест”га имкониятни бой (0:1) берганди.

- Шубҳасиз, бу муваффақиятсизлик. Ўйинни жуда яхши бошлагандек кўриндик, аммо кейин кутилмаган гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштирдик, аммо негадир бу ўзимизга бўлган ишончни қайтара олмади. Ўйинни назорат қилишга интилдик ва тўпни жуда кўп олдирдик.

Йигитлар ҳаракат қилшди, тўп билан яхши муомала қилдик ҳамда яхши имкониятларга эга бўлдик, лекин якунда ҳисоб 1:1 бўлиб турганида шундай ҳимояланишда давом этсанг, ҳаммаси очиқ қолади. Иккинчи гол билан боғлиқ вазиятда (“Лидс”нинг) омад кулиб боқмади, бунақаси бўлиб туради. Бизда шу каби ҳолат юз берди, ундан фойдалана олмадик.

- Муаммони қандай ҳал қилиш керак?

- Эҳтимол, айрим футболчилар ҳаддан ортиқ кўп ўйнаётгандир, Эллиот бундан мустасно эди. У яхши бошлади, аммо ўйинни давом эттира олмади. Тиаго эса касал, олдинда ҳар доим бир хил ўйинчилар ҳаракат қилмоқда – булар, бизда қолган уч форвард. Курашишимиз керак.

- Муаммо индивидуал хатолардами?

- Жамоавий ўйин ҳар доим индивидуал ҳаракатларга асосланади. Бири иккинчисига олиб келади. Баҳсни тўлиқ кўриб чиқишингиз мумкин, иккинчи гол билан боғлиқ вазиятдаги ҳимояланганимиз каби ўйнаб бўлмайди. Аммо шундай ҳимояландик, шу туфайли мағлуб бўлдик. Акс ҳолда, бизда очко бўларди ва олдинга боришда давом этардик. Ҳозир эса бизда ҳеч нарса йўқ ва бу бутунлай бошқа туйғу.

- Бундан қандай чиқиб кетмоқчисиз?

- Даражани майдонда кўрсатиш керак. Мавсум стартиданоқ жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келдик. Футболчилар 1-турдан бошлаб ўйнашга мажбур бўлмоқда. Ҳозирги ҳолатимиз мана шундай. Ўзимизга ўзимиз ёрдам беришимиз лозим ва шундай ҳам бўлади, деган Клопп.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика