UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  20 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  15 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  27 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  46 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  40 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  389 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Клопп: "Манчестер Сити"ни бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик" Янгиликлар

Клопп: "Манчестер Сити"ни бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити" футболчиси Родрининг майдондан четлатилиши керак бўлган вазиятни ўйиндаги асосий ҳолат эмас деб атади.

Учрашувнинг 33-дақиқасида футболчи огоҳлантирилганди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, у Коди Гакпога ишлатилган фоли учун иккинчи сариқ карточкасини олиши ҳам мумкин бўлганди.

"Ушбу вазиятни етарли даражада кўра олмадим. У иккинчи сариқ карточкасини олиши мумкинмиди? Ҳа. Аммо бугунги "Сити"ни биз бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик", - деди Клопп.

Шунингдек, мутахассис учрашувдан кейин йигитларига эътирозлар йўқлигини айтди.

"Эртага ўйинни тахлил қиламиз. Йигитларга ҳеч қандай гапим йўқлигини айтдим. Барча ўз айбини тушуниб олиши керак. Бугун эса ҳеч қандай гапнинг ўзи йўқ.

Бугун ёмон, эртага зўр ўйин кўрсатишимиз мумкин. Бизга барқарорлик керак. Агарда ўйин яхши чиқса, ўзингни зўр ҳис қиласан. Ўйин яхши бўлмаса, АПЛда ўзингни  100 фоиз ишончли ҳис қила олмайсан. Ҳозир бизда шундай бўлмоқда", - деди "Ливерпуль" устози.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика