Клопп - АПЛнинг августдаги "Энг яхши мураббийи"

Alisher
13 сен 2019, 17:01
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионатининг август ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Клуб унинг қўл остида чемпионатда 4та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 12та гол урган ва 3та гол ўтказиб юборган.

Клопп бу совринни 4-марта қўлга киритишидир.

Бу номга немис мутахассисидан ташқари Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Рой Хожсон ("Кристал Пэлас") ва Брендан Рожерс ("Лестер") рақобатлашаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: premierleague.com