Клинсманн: "Мен икки давлат мадҳиясига ҳам жўр бўламан"
18 дек 2013 16:33
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/110752_original.jpg)
![](/upload/storage/110752_220.jpg)
Клинсманн: "Мен икки давлат мадҳиясига ҳам жўр бўламан"
Германиялик мутахассис Юрген Клинсманн АҚШ терма жамоасини бошқараётганидан хабарингиз бор.
Яқинда ташланган қуръа натижаларига кўра АҚШ Германия билан бир гуруҳдан жой олди. Шу ҳақида фикр билдирар экан Клинсманн АҚШ нинг ҳам гуруҳдан чиқиш имкониятлари унчалик паст эмаслигини таъкидлади.
- Навбатдаги мундиал ғолиблиги учун гуруҳимиздан жой олган Германия ҳам баҳс олиб боради. Табиийки, улар фаворит. Лекин АҚШ ҳам ЖЧ да яхши натижа кўрсата олади. Биз Германиядан сўнг иккинчи бўлиб гуруҳдан чиқишимизга ишонаман. Бундан буёғига АҚШ ни ҳам катта терма жамоалар қаторига қўшсак бўлади.
Гуруҳимизда Германия бор экан, мен юртим терма жамоасига қарши баҳс юритаман. АҚШ-Германия учрашувида икки давлат мадҳиясига ҳам жўр бўламан. Боиси немис бўлсам-да, 15 йилдан буён Америкада яшаяпман, - деди Юрген Клинсманн.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ терма жамоаси "G" гуруҳида Португалия, Гана ва Германия билан беллашади.

![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар