UZ

Сўнгги янгиликлар

03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  0 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  7 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  28 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  30 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16

Клецков ва Рисқуллаев мавсум охиригача четлатилди Янгиликлар

Клецков ва Рисқуллаев мавсум охиригача четлатилди

Шартнома шартларини бузгани учун, Самарқанднинг «Динамо» клуби ўйинчиларига нисбатан жазо чоралари қўлланилди.
Самарқанднинг «Динамо» клуби футболчилари – Александр Клецков ва Аҳрол Рисқуллаев амалдаги шартномаларининг 3-моддаси 3.8-бандини, шунингдек, Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши тўғрисидаги Регламентнинг 6-иловаси 5.51-банди («меҳнат шартномаси талабларини узрли сабабларсиз бузиш») талабларини бузишган.

Шунга мувофиқ, ҳар иккала футболчи ЎФФ Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси қарорига асосан, 2013 йилнинг 31 декабрига қадар дисквалификация қилинди. Дисквалификация муддати якунига етганидан сўнг футболчилар, товон пули тўловисиз, исталган клубда фаолиятини давом эттириши мумкин.

Бундан ташқари, Қўмита «Динамо» футбол клубига футболчи Александр Клецков билан 2013 йилнинг 5 август ҳолати бўйича, футболчи Аҳрол Рисқуллаев билан 2013 йил 10 август ҳолатига кўра ойлик маошлари бўйича талабларни бажариш ва тегишли молиявий ҳужжатларни ЎФФга тақдим этиш мажбуриятини юклаган.

ЎзПФЛ Спорт бўлими мутахассисларининг алоҳида қайд этишларича, агар футбол клублари ва футболчилар ўртасидаги меҳнат шартномаларини имзолашга агентлар жалб этиладиган бўлса, у ҳолда шартномага агентнинг исми ва фамилияси, унинг паспорти ва профессионал фаолиятини тасдиқловчи ҳужжат ксеронусхаси, шунингдек, футболчи ва агент ўртасидаги вакиллик тўғрисидаги шартнома (битим) илова қилиниши керак. Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши тўғрисидаги Регламент 18-моддасига кўра, шартноманинг ҳар бир нусхасида агентнинг имзоси бўлиши шарт.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика