UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция) 0:1  39 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8

Клаудио Ранери: “Кеча менинг орзуим саробга айланди” Янгиликлар

Клаудио Ранери: “Кеча менинг орзуим саробга айланди”

“Лестер”нинг эндилиликдаги собиқ бош мураббийи Клаудио Раньери ўз истеъфоси ҳақида гапирди.

“Кеча менинг орзуим саробга айланди. Ўтган мавсумда биз АПЛ чемпионлигини қўлга киритган бахтли онларда мен ўзим учун суюкли бўлган “Лестер”да бир умрга қолишни ўйлагандим. Афсуски, бундай бўлмади.

“Лестер”даги иш фаолиятим давомида мени доимо қўллаб қўвватлаб келган рафиқам Розанна ва бутун оиламга миннатдорчилик билдираман.

Ҳаммадан ҳам кўпроқ, албатта “Лестер”дан миннатдорман. Бизнинг чемпионлигимиз мен бир умр эслаб юрадиган ажойиб саргузашт бўлди, дейиш мумкин.

ОАВ ходимлари ва журналистларга ҳам раҳмат дейман. Улар биз футболда яратиган ажойиб тарихий онларни доимий тарзда ёритиб келишди. Мухлислардан ҳам миннатдорман. Улар биринчи кунданоқ ўз юракларидан менга жой беришди ва мени севишди. Мен ҳам сизларни севаман.

Биз эришган ютуқ ва натижаларни ҳеч ким, ҳеч қачон биздан тортиб ололмайди. Ўйлайманки, сизлар бу натижаларни мен каби ҳар куни қувонч билан эслаб турасизлар. Бу мен ҳеч қачон унутмайдиган мўъжизавий ва бахтли дамлар эди. Сизлар билан чемпионликка эришганим мен учун ҳам қувонч, ҳам фахрдир”, дея таъкидлади Ранери.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика