UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  0 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  1 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  3 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  2 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  4 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  18 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  8 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  11 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  21

Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор Янгиликлар

Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор

Португалияда бугун мавсумнинг энг асосий тўқнашуви бўлиб ўтади.

Чемпионат тугашига 2 тур қолганда "Спортинг" ҳамда "Бенфика" бир хил 78 очкодан тўплаган. Тўплар нисбати "Спортинг"да яхшироқ, биринчи даврадаги ўзаро беллашувда ҳам "яшил-оқлар" устун келишган (1:0). Бугун 22:00 да айнан мана шу икки жамоа "қизиллар" майдони ҳисобланган "Эстадио да Луж"да ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Бугун ғолиб бўлган томон катта эҳтимол билан Португалия чемпиони бўлади.

"Спортинг" амалдаги чемпион, "Бенфика" эса ундан олдинги 2022/2023 мавсум чемпиони. Балки улар бугун Португалиянинг охирги 3 йилдаги энг зўр жамоаси ким деган саволга жавоб беришади. "Шерлар" 1954 йилдан бери кетма-кет икки мавсум мамлакат чемпиони бўлмаган. Ўтган мавсум Аморим жамоани шоҳсупага кўтариб, бу мавсум ҳам якка пешқадам қилиб қўйган ҳолда Манчестерга кетган эди. "Бургутлар" эса охирги 11 йилда 6 бор Португалия чемпиони бўлишган.


"Спортинг"ни асосий юлдузи ва тўпурари Виктор Гёкереш жорий мавсум чемпионатда 38 та гол урди ва 7 та ассист берди. "Бенфика" юлдузи Анхель Ди Марияда эса 8 та гол + 4 та ассист.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика