UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  1 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  2 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  15 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  0 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  4 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  85 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  64 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8

Ким Чанг Бок: "Мағлубиятимизга мухлислар ҳам сабабчи бўлишди" Янгиликлар

Ким Чанг Бок: "Мағлубиятимизга мухлислар ҳам сабабчи бўлишди"

Теглар :  Ким Чанг Бок
Ўзбекистон - КХДР учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ким Чанг Бок иштирок этди.

"Бугунги учрашувда Ўзбекистон жуда яхши ўйин намойиш этди. Айниқса 9 ва 11 рақамдаги футболчиларни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Биз тезкор гол урдик, лекин голдан сўнг ҳужумга ўтиш ўрнига ҳимояда ўйнадик. Айнан мана шу туфайли ҳам мағлуб бўлдик деб ўйлайман", - дейди мураббий.

- КХДР ёзда ҳам Ўзбекистон билан ўйнаганди. Ўша учрашувдан сўнг Ўзбекистон қанчалик кучайди деб ўйлайсиз?

- Агар иккала ўйинни солиштирсак, таркибда бир қатор янги футболчилар бор. Асосийси бу эмас, ҳозир терма жамоа 90 дақиқа давомида ҳужум қилиш салоҳиятига эга. Ҳозирги жамоанинг жисмоний тайёргарлиги жуда яхши.

- Иккита гол ҳам таянч ярим ҳимоядаги хатолар туфайли ўтказилди. Бу жойда бошқа футболчилар ҳам бормиди ёки булар энг яхшиларими?

- Дарҳақиқат ўйин учун тузган режамиз бошқача эди. Асосий таркибдаги 3 нафар футболчи етарли тайёргарлик кўра олмади. Аввалдан ўйлаб қўйган режамиз амалга ошмади ва биз мағлуб бўлдик. 

- Ўйинолди матбуот анжуманида сиз мухлислар ҳам Ўзбекистоннинг устун томони дегандингиз. Бугунги мағлубиятга мухлислар қанчалик таъсир қилишди?

- Стадионга келган ишқибозлар муҳим факторлардан бири бўлди. Аммо мағлубиятдаги энг асосий фактор демаган бўлардим. Ҳали имкониятимиз бор, шундай экан биз курашишда давом этамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика