Килиан Мбаппе: "Реал"дек буюк тарихга эга клубга муносиб бўлишга ҳаракат қиламан. Бу клуб ва эмблема учун жонимни беришга тайёрман"
16 июл 18:41
Янгиликлар
Килиан Мбаппе: "Реал"дек буюк тарихга эга клубга муносиб бўлишга ҳаракат қиламан. Бу клуб ва эмблема учун жонимни беришга тайёрман"
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да Мбаппенинг "Реал" футболчиси сифатидаги расмий тақдимот маросими бўлди. Франциялик форвард испан тилида нутқ сўзлади.
"Ақлбовар қилмас кун. Болалигимдан менинг битта орзум бўлган ва бугун шу ерда эканлигим, мен учун жуда муҳим.
"Реал" мухлисларига узоқ йиллар давомида менга нисбатан кўрсатилган меҳр учун раҳмат айтаман. Энди менинг яна бир орзуим бор – ушбу клубга мос футболчи бўлиш. Ушбу клуб ва бу эмблема учун жонимни беришга тайёрман.
Ёш болаларга бир гап айтмоқчиман. Орзулар ва эҳтиросингиз туфайли сиз исталган мақсадга ета оласиз.
Мен орзуимни рўёбга чиқара олганим ва футбол тарихидаги энг яхши клуб сафига ўтганимдан фаҳрланаман. Энди эса келинг, биргаликда: бир, икки, уч, Олға, "Мадрид"!" – деди ҳужумчи.
Фикрлар