

Сўровномага кўра, мавсумнинг энг яхши футболчиси деб Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян топилди.
Kicker ўтказган сўровномада 235 нафар футболчи қатнашди. Ушбу футболчиларнинг 31,1% Мхитарянга овоз беришди.
Иккинчи ва учинчи ўринларни «Бавария» ҳужумчилари Роберт Левандовски (22,1%) ҳамда Томас Мюллер (13,6%) эгаллашди.



