UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  2 11:42"Насаф"да нима гаплар?  5 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  15 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  4 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0

"Кичкина шаҳзода" Янгиликлар

"Кичкина шаҳзода"

"Навбаҳор" Ўзбекистон кубогининг ярим финалига йўл олди.

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 17', Жамшид Искандеров - 51'

Ўзбекистон кубоги . 1-тур

02/09/2022, 20:00

1
:
2
Тугади

Пахтакор

Шаҳзод Азмиддинов - 14'

45'
90'
17'  Жамшид Искандеров
51'  Жамшид Искандеров
61'  Даврон Ҳошимов (Азим Аҳмедов)
68'  Диёр Туропов (Дониёр Абдуманнопов)
68'  Асадбек Собиржонов (Жасур Яхшибоев)
71'  Жамшид Болтабоев
14'  Шаҳзод Азмиддинов
14'  Достонбек Ҳамдамов
20'  Фаррух Сайфиев
50'  Икром Алибоев
66'  Икром Алибоев (Аббосбек Файзуллаев)
83'  Одилжон Ҳамробеков
86'  Фаррух Сайфиев (Муҳаммадали Ўринбоев)

"Пахтакор"ни ўз тарбияланувчилари мусобақадан чиқариб юборди, десак ёлғон бўлмайди. Иккала пенальтини голга айлантирган Жамшид Искандеров ҳам "шерлар" мактабини тугатгани, ана шу жамоадаги ўйинлари билан мухлисларга танилганини биласиз.

Мана шу футболчи 5 кун ичида собиқ клубига 3 та гол урди. Гарчи 2 таси пенальтидан кейин киритилган бўлса ҳам, "Пахтакор"га нисбатан кучли зарба бўлди.

Ярим ҳимоячи бугун шахсий анъанасини давом этдирди. Жамшид гол урган қаторасига 14-ўйинда унинг жамоаси мағлуб бўлмади. Бунақа воқеа сўнгги бор 2019 йилнинг апрелида юз берган эди ("Ал Иттиҳод" 3:2 "Локомотив").

Хоразмлик футболчи бугун 2022 йилдаги голлари сонини еттитага етказиб қўйди. Бу нимани англатишини биласизми?

! Ҳеч қачон голеадорлиги билан ажралиб турмаган Жамшид айни пайтда Зоран Марушич билан бирга "лочинлар"нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Искандеровнинг ҳисобида 5 та ассист ҳам бор. Яъни, у гол+пас тизимида жамоа етакчиси ҳисобланади (12). 


Бу йил Жамшиднинг самарали ҳаракатлари "Навбаҳор"га 6 та ўйинда ғалаба келтирган бўлса, "Олимпик" ва "Пахтакор"га қарши чемпионат доирасидаги қийин "жанг"ларда мағлубиятдан асраб қолди.  Кичик жуссасига катта масъулиятни олишдан қўрқмайдиган "маэстро" бугун Наманган аҳлига 17 йиллик танаффусдан кейин ярим финал чипталарини совға қилди. Табриклаймиз!

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика