UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4

Киберспорт. Ўзбекистон терма жамоаси ниҳоят йирик турнирда иштирок этади Янгиликлар

Киберспорт. Ўзбекистон терма жамоаси ниҳоят йирик турнирда иштирок этади

Январь ойида Dota 2 бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

16 ва 17 ноябрь кунлари ушбу турнирнинг Марказий Осиё саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтади. Қозоғистондаги "Level Cyber Arena"да бўлиб ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Терма жамоамиз шарафини номдор киберспортчилар ҳимоя қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби

1. Resu

2. GGwpLanaya

3. DM ("Hellraisers" вакили)

4. James ("Imperial Pro Gaming" вакили)

5. Sonneiko (NAVI вакили)



Жамоамиз гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда ғалабага эришишди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган киберспортчилар финалда Қозоғистоннинг "DDEAD" жамоасига қарши курашишди. Қизиқ кечган ҳал қилувчи ўйин 3та харита (карта)дан иборат бўлди ва афсуски, қозоғистонликлар турнир ғолибига айланишди. Шунга қарамай финалга чиққан икки жамоа январь ойининг бошида ўтказиладиган Dota 2 бўйича Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.


Бундан ташқари бошқа йўналишлар (Counter-Strike ва PES2020) бўйича ҳам вакилларимиз Осиё чемпионатига чиқишди.

Ҳамюртимиз Санжар Кулиев (SANJI) ўйнаётган "Avangar" жамоаси (Counter-Strike) ва PES2020 бўйича Марказий Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Салоҳиддин Эсанов Куала-Лумпурдаги турнир йўлланмасини қўлга киритишди.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика