UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  0 17:20"Реал" Саудия Арабистонида ўйнаётган футболчини сотиб олмоқчи   0 16:56"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 16:30"Барселона"нинг Ольмо бўйича таклифи "Лейпциг"ни қониқтирмади  2 16:05"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади  6 15:44"Биз Испаниядан кучсиз эмасдик" — Аббос Файзуллаев  19 15:22"Фулхэм" "Арсенал" футболчиси бўйича таклиф билан чиқди  2 14:59"Манчестер Сити" Хулиан Альвареснинг нархини белгилади  3 14:36"Рома" янги стадион лойиҳасини намойиш этди  1 14:13Алексис Санчес "Удинезе"га қайтиши мумкин  2 13:49"Нефтчи" ва "Навбаҳор"га ўрнатилган тақиқ кучида қолди. Ушбу клублар ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди   16 13:25Савич Туркия топ-клубига ўтди  1 13:02Клублар ўртасидаги ЖЧнинг 32 иштирокчисидан 29 таси аниқ!  12 12:39"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади" — Испания олимпия термаси устози  21 12:15"Челси" Испаниядан дарвозабон топди  2

Кейруш бошчилигидаги Эрон ҳақида Янгиликлар

Кейруш бошчилигидаги Эрон ҳақида

Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Эрон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Эктор Купер бошчилигидаги футболчиларимиз Карлуш Кейруш бошчилигидаги жамоага қарши ўйнайди. Биз ўқувчиларимиз эътиборига Эрон терма жамоаси ва бош мураббий ҳақидаги маълумотларни келтирамиз.

Эрон футбол Федерацияси 1920 йилда ташкил этилган. "Мелли жамоаси" биринчи учрашувни 1941 йилнинг 25 август куни ўтказган. Қобулда Афғонистонга қарши кечган баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилган.

Эрон терма жамоаси кетма-кет уч марта Осиё Кубогида чемпион бўлган дунёдаги ягона жамоа ҳисобланади. Форслар ёзда Россияда ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этишди. Гуруҳда Испания, Португалия ва Марокаш билан куч синашга Кейруш шогирдлари Марокашни мағлуб этишди, Испанияга ютқазишди, сўнгги турда Португалия билан дуранг қайд этиб 3-ўринни эгаллашди. Кўплаб мутахассислар Эрон гуруҳдан чиқишга ҳақли эканлиги ҳақида айтиб ўтишди.

Бугунги кунда Эрон терма жамоасининг аксарият футболчилари Европанинг кучли чемпионатларида иштирок этувчи клубларда фаолият олиб боришмоқда. Ўзбекистон билан ўйинга 16 нафар легионер чақирилган, улардан 13 нафари Еропада ўйнайди.

Россиядаги мундиалдан сўнг ҳужумчи Ризо Ғучаннажод терма жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилди. Бундан ташқари ёш футболчи Сардор Азмун ҳам мухлисларнинг хақоратлари туфайли маълум муддата термадан кетишга қарор қилди. 


Эрон футбол Федерацияси
Лақаби 
- Мелли жамоаси (Team Melli)
Конфедерация - ОФК
Бош мураббий - Карлуш Кейруш (Португалия)
Сардор - Масъуд Шожайи
Энг кўп ўйин ўтказган - Жавод Некунам (151)
Энг кўп гол урган - Али Дайи (109)
Уй стадиони - "Озоди" стадиони
ФИФА коди - IRN
ФИФА рейтингидаги ўрни - 32 (2018 йил 16 август)

Биринчи расмий ўйин
1941 йил 25 август

Афғонистон - Эрон 0:0

Энг йирик ғалаба
2000 йил 24 ноябрь

Эрон - Гуам 19:0

Энг йирик мағлубияти
1950 йил 28 май

Туркия - Эрон 6:1

Жаҳон чемпионатидаги иштироки - 5 марта (биринчиси 1978)
Энг яхши натижаси - Гуруҳ босқичи

Осиё Кубогидаги иштироки - 14 марта (биринчиси 1968)
Энг яхши натижаси - Чемпион (1968, 1972, 1976)

Олимпиада ўйинларидаги иштироки - 4 марта (биринчиси 1968)
Энг яхши натижаси - Чорак финал (1976)


Совринлари
Осиё Кубоги

Чемпион - 1968, 1972, 1976

Осиё ўйинлари
Олтин медаль - 1974, 1990, 1998, 2002
Кумуш медаль - 1951, 1966

Ғарбий Осиё Футбол Федерацияси чемпионати
Чемпион - 2000, 2004, 2007, 2008
Вице-чемпион - 2010


2011 йил 4 апрель куни португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш Эрон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Шундан бери у мана шу жамоани бошқариб келмоқда.

КАРЛУШ КЕЙРУШ (Португалия)
Туғилган сана:
1 март 1953 йил
Туғилган жой: Нампула, Мозамбик
Футболчиликдаги амплуаси: дарвозабон
Ўйнаган клуби: "Ферроварио" (Мозамбик)
Бошқарган жамоалари: "Эшторил-Прая", Португалия U-21, Португалия, "Спортинг" (Португалия), "Метростарз" (АҚШ), "Нагоя Грампус" (Япония), БАА МТЖ, ЖАР МТЖ, "Манчестер Юнайтед" (Англия) ёрдамчи, "Реал Мадрид" (Испания), Португалия МТЖ.

Совринлари
"Спортинг"

Португалия кубоги соҳиби - 1994/1995
Португалия Суперкубоги соҳиби - 1995

"Нагоя Грампус"
Осиё Кубок Эгалари кубоги финалчиси - 1996/1997

Португалия
U-20 Жаҳон чемпионати ғолиби - 1989, 1991
U-16 Европа чемпионати ғолиби - 1989


1953 йил Португалия мустамлакаси бўлган бугунги кунда Мозамбик деб аталаётган мамлакатнинг Нампула шаҳрида таваллуд топган Кейруш маҳаллий клублардан бири бўлган "Ферроварио Нампула" клуби дарвозасини қўриқлаган. Эътиборлиси Кейруш жароҳат туфайли 21 ёшга тўлганидаёқ футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган. 1975 йил ёзида Мозамбик мустақил давлатга айланганини эълон қилгач, Карлуш Порутугалияга кўчиб кетган. У ерда Лиссабон униварситетини тамомлаб, мураббий сифатида ишлашни бошлаган.

Кейруш 1989 ва 1991 йилларда Португалия ёшлар терма жамоасини Жаҳон чемпиони қилган. Айнан шу ғалаба туфайли у нафақат Португалия, балки бутун дунёга танилганди.

2000 йил Кейруш ЖАР терма жамоасини қабул қилиб олган ва уни 2002 йилги мундиалга олиб чиққанди. Бироқ ЖАР футбол Ассоциацияси билан муаммолар туфайли Жаҳон чемпионатига яқин қолганида истеъфога чиқишга қарор қилганди.

2002 йил Алекс Фергюссон уни "Манчестер Юнайтед"га ёрдамчи сифатида таклиф қилди. 2003 йилда МЮ Англия чемпиони бўлди. Кейруш ёрдамчи мураббий сифатида ушбу ғалабага катта хисса қўшди.


Шундан кейин Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти унга эътибор қаратди ва Висенте Дель Боскенинг ўрнига бош мураббий этиб тайинлашди. Кейруш Зидан, Роналдо, Фигу каби юлдузларга эга "Реал" билан Испания Суперкубогини ютди, лекин Испания чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади ва ЕЧЛда муваффақиятсиз иштирок этди. 2004 йил май ойида Кейруш ишдан бўшатилди.

Шундан кейин Фергюссон ўз ёрдамчисини яна МЮга чақирди. 2008 йил ёзида Кейруш Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийига айланди ва жамоани 2010 йилги Жаҳон чемпионатига олиб борди. Португалия мундиалнинг нимчорак финалида Испанияга ютқазиб қўйганди. Ўша йил сентябрь ойида Кейруш ишдан бўшатилди.

2011 йил апрель ойида Эрон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Мураббий форсларни 2014 ва 2018 йилги Жаҳон чемпионатига, 2015 ва 2019 йилги Осиё Кубогига олиб чиқди.


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
Ўзбекистон ва Эрон шу кунга қадар 9 марта ўзаро ўйин ўтказган. Катта устунлик форслар томонида. Эрон 7 марта ғалабага эришган. Ўзбекистон фақат бир марта ғолиб бўлган ва бир марта дуранг ўйнаган. Терма жамоамиз 2009 ва 2015 йилларда Тошкентда Эрон билан ўртоқлик учрашувлари ўтказган. Эътиборлиси вакилларимиз бу жамоага қарши ўтган охирги 4та ўйиннинг ҳеч бирида гол ура олишмаган. Сўнгги гол бундан 6 йил олдин Улуғбек Бақоев томонидан урилган эди.

Жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар натижаси

14.12.1998  Ўзбекистон – Эрон 0:4  |  Осиё ўйинлари 1/4 финал
11.07.2007  Эрон – Ўзбекистон 2:1  |  Осиё Кубоги, гуруҳ босқичи
05.09.2009  Ўзбекистон – Эрон 0:0  |  Ўртоқлик ўйини
03.06.2012  Ўзбекистон – Эрон 0:1  |  ЖЧ–2014 саралаши
14.11.2012  Эрон – Ўзбекистон 0:1  |  ЖЧ–2014 саралаши
11.06.2015  Ўзбекистон – Эрон 0:1  |  Ўртқолик ўйини
06.10.2016  Ўзбекистон – Эрон 0:1  |  ЖЧ–2018 саралаши
12.06.2017  Эрон - Ўзбекистон 2:0  |  ЖЧ–2018 саралаши
18.05.2018  Эрон - Ўзбекистон 1:0  |  Ўртқолик ўйини

Эроннинг Ўзбекистон билан ўйинга чақирилган футболчилари рўйхати:

Дарвозабонлар - Алиризо Бейранванд, Амир Обидзода, Ҳоссейн Ҳоссейни. 

Ҳимоячилар - Рамин Резаиян, Рузбеҳ Чешми, Мажид Ҳоссейни, Муртазо Поуралиганжи, Пежман Мунтазари, Милад Моҳаммади, Садег Моҳаррами, Воуриа Гафури, Армин Соҳрабиан. 

Ярим ҳимоячилар - Сайид Эзатолаҳи, Омид Эбраҳими, Ашкан Дежага, Саман Годдос, Меҳди Тороби, Маъсуд Шожайи, Воҳид Амири, Али Карими, Эҳсан Ҳажи Сафи.

Ҳужумчилар - Алиризо Жаҳонбахш, Али Гулизода, Меҳди Тареми, Карим Ансарифад.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика