Кейн ва Вертонген ЕЧЛ финалида ўйнаши мумкин

Aslanov Jasurbek
14 май 2019, 15:10
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби Чемпионлар лигаси финал учрашувида "Ливерпуль"га қарши оптимал таркибда майдон тушиши мумкин.

Guardian нашрининг хабарига кўра, жамоанинг асосий ҳужумчиси Харри Кейн ўйингача тикланишга улгуради. Шу билан бирга, жамоа ҳимоячиси Ян Вертонген ҳам қайтиши мумкин.

Финал 1 июнь куни Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Guardian