Кейн: "Мос футболчи топа олмасак, умуман ҳеч кимни харид қилмаган маъқул"

Aslanov Jasurbek
28 дек 2018, 11:15
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарри Кейннинг фикрича, жамоада футболчи сотиб олишга муҳтож эмас.

"Агар мос футболчи топа олмасак, умуман ҳеч кимни харид қилмаган маъқул. Мураббийимизнинг фалсафаси шундай. Ёзда у шундай қилди. Таркибимизга ишонди ва ҳозир ҳаммаси яхши.

Кўрамиз, қишки трансфер ойнасида нима бўлар экан. Агар раҳбарият кимнидир сотиб олмоқчи бўлса, бу амалга ошиши мумкин. Агар бундай бўлмаса, ўз ишимизни аввалгидек давом эттирамиз. Ҳар қандай ҳолатга тайёрмиз" - дейди Кейн.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" ёзда ҳеч кимни сотиб олмади ва ўз футболчисини пулламади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN