"Кейн – Англия тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бири. У пенальтидан гол уролмади, лекин бу ўйиннинг бир қисми" — Шевченко
17 дек 2022 12:03
Янгиликлар
"Кейн – Англия тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бири. У пенальтидан гол уролмади, лекин бу ўйиннинг бир қисми" — Шевченко
Англия терма жамоаси сардори ЖЧ-2022 нимчорак финалида Францияга қарши ўйинда (1:2) асосий вақтда иккита пенальти тепди: биринчисида гол урди, иккинчисида эса йўқ.
"Мен учун Кейн – Англия тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бири. У кучлироқ бўлади. Зиммасида катта масъулият бор. Менимча, Жаҳон чемпионатини ажойиб ўтказди.
Кейн [Францияга қарши ўйинда] етакчи сифатида майдонга тушди, биринчи пенальтини аниқ амалга оширди, масъулиятни ўз зиммасига олди. Иккинчи пенальтидан унумли фойдалана олмади, лекин бу ўйиннинг бир қисми. У кўп нарсани гарданига олди.
Барча кўрсаткичлари ва ўйинларини инобатга олсак, ажойиб ўйинчи. Уни қўллаб-қувватлайман, чунки мен бундай вазиятда бўлганман ва бу нима эканлигини биламан", – деди "Милан", "Челси" ва Украина термаси собиқ ҳужумчиси.
Шевченко Истанбулда кечган "Милан" ва "Ливерпуль" ўртасидаги 2004/05 йилги Чемпионлар Лигаси финалида (3:3, пенальтилар бўйича – 2:3) ҳал қилувчи пенальтини кўкка совурган.
Фикрлар