UZ

Сўнгги янгиликлар

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  2 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  29 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

Кейлор Навасдан “Реал” ҳақидаги иқрор Янгиликлар

Кейлор Навасдан “Реал” ҳақидаги иқрор

Фаолиятини “Пари Сен-Жермен” жамоасида давом эттираётган 34 ёшли Кейлор Навас “Реал Мадрид”даги фаолияти давомида клубнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳис этмаганини тан олди.

“Парижда барчанинг муҳаббатини ҳис қиляпман. “Реал Мадрид”даги фаолиятим давомида баъзи кишилар менга тўлиқ ишонмаслигини сезардим. Аммо жамоа тарафдорларидан менга кўрсатган ҳурматлари, муносабатлари учун абадий миннатдорлигимни билдираман. Мадриддаги жамоадошларим ҳам менга ҳар дақиқа ишонишган.

“Реал”га келганимда Икердан яхшироқлигим, фаолиятим ундан муваффақиятлироқ бўлиши учун ҳаракат қилмадим. Мен шунчаки астойдил машқ қилдим ва тақдим қилинган имкониятдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилдим”, деди коста-рикалик дарвозабон.

Эслатиб ўтамиз, Кейлор 2014-2019 йилларда “қаймоқранглилар” шарфини ҳимоя қилган эди. Мадриддаги сўнгги мавсумида “Челси”дан кўчиб ўтган Тибо Куртуа билан рақобат қилган Навас 2019 йилда француз грандига ўтиб кетди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика