UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Кейинги йил "Навбаҳор"га янги мураббий келади? Андрей Канчельскис муносабат билдирди Янгиликлар

Кейинги йил "Навбаҳор"га янги мураббий келади? Андрей Канчельскис муносабат билдирди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида қисқача? Қисқаси мағлуб бўлдик, "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Афсуски биринчи даврадаги ўзаро ўйинда бўлгани каби чиройли баҳс бўлмади. Ҳаёт давом этади. Кейинги "Локомотив" билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Бизга футболчилар етишмаяпти. Мен клубдан кетаётганимда 3-ўринда эдик, қайтганимда 6-ўринда эдик. Ўруновни сотиб юборишди, Абдужамол Исроиловнинг оёғи синди, Азим Аҳмедов жароҳат олди, Лукичнинг оёғи синди... Ҳозир таркибимизда бор футболчилардан миннатдорман. Тўғри қаердадир маҳорат етишмаяпти. Ҳеч нима қила олмаймиз. Агар юқоридаги барча футболчилар бўлганида бошқача ўйин бўларди. Агар захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтира оладиган футболчи бўлмаса фақат бақириш мумкин холос. Бу ерда барчаси очиқ ойдин кўриниб турибди.

Бу йил мендан аниқ бир натижа талаб этишмаганди, тўғри биз ғалаба қозонишни тепароқда бўлишни истагандик. Асосий эътибор кейинги йилга эди. Аммо кетма-кет ғалабалардан кейин совринли ўринлар ҳақида гапиришни бошлашганди. Футболчиларсиз натижа қўлга киритиш жуда қийин. Бундан ташқари ташқи таъсирлар ҳам бор, ўзингиз кўрдингиз...

Футбол бу ижодий ўйин, бизга куч етишмади, қўрқдик. Биз талаб қилаяпмиз, аммо футболчилар майдонда ўйнашади-ку. Бу ерда кўп гапиришимиз мумкин, аммо барчаси майдонда ҳал бўлади. Зарба бермадик, демак хоҳлашмади, уддалай олишмади. Ҳозир жамоада бор футболчилар билан ишлаяпмиз, улар майдонга тушиб охиригача курашишмоқда.

"Навбаҳор"да янги мавсумда янги мураббий бўлиш ҳақида миш-мишлар юрибди? Менинг клуб билан шартномам бор. Яшайверсак кўраверамиз", - дейди Андрей Канчельскис. 





Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика