Кевин де Брюйне: "Агарда Холанд каби зарба берганимда 1 ҳафта шифохонада ётардим"
09 апр 2023 14:50
Янгиликлар
Кевин де Брюйне: "Агарда Холанд каби зарба берганимда 1 ҳафта шифохонада ётардим"
"Манчестер Сити" футболчиси Кевин де Брюйне ҳужумчи Эрлинг Холанднинг голидан ҳайратда эканлигини маълум қилди.
"Эрлингнинг иккинчи голини менинг фаолиятимда умуман кўрмайсиз! Агарда мен шундай зарба берганимда 1 ҳафта Саутгемптон шифохонасида ётган бўлардим.
Эрлинг жуда кўп гол урмоқда. У ажойиб ва доимо ўз жойида бўлади. Агарда вазият яратсангиз, у қаерда бўлиш керак бўлса, ўша ерда туради. Уни қадрлаймиз", - деди де Брюйне.
22 ёшли норвегиялик форвард ушбу мавсум АПЛда 30та гол урди.
Фикрлар