UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  2 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   21 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  12 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  9 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2

Кескинлик ортмоқда: А Серия 29-тур якунлари Янгиликлар

Кескинлик ортмоқда: А Серия 29-тур якунлари

Теглар :  А Серия
Италия чемпионатида навбатдаги тур учрашувлари ортда қолди.

"Салернитана" ва "Интер" дуранг ўйнашди

Ўйин старти "Интер" учун ажойиб бўлди, 5-дақиқадаёқ Лукаку ҳаводан узатилган тўпни Госенсга ташлади, Робин эса биргина уринишда уни тўрга йўллади. Кўп ўтмай бельгияликнинг ўзи гол уриши мумкин эди, бироқ рақибни чалғита олган Ромелу дарвоза бурчагини нишонга олишда  адашди. "Интер" яхши темпда ҳаракат қиларди ва вазиятлар яратарди. Аввалига Госенснинг узатмасидан кейин Корреа хавфли зарба берди, кейин эса қарама-қарши қанотдан Думфриснинг пасидан Лукау зарба йўллади, ҳар икки сафар Очоа зарбаларни қайтаришни уддалади. "Салернитана" эса ҳужумда танаффусгача айтарли ҳеч нима қилолмади.

Танаффусдан кейиноқ "Интер"да гол уриш учун яхши имконият бўлди. Корреанинг узатмасидан кейин Барелла тепган тўп устунга тегди. Кейинги вазиятда "Салернитана"га тўсин ёрдамга келди. Лекин у "Интер"га ҳам ёрдам берди - Кандреванинг зарбасидан кейин Булае Диа зарба берганди. "Салернитана" дадилроқ ҳужум қила бошлади, "Интер"да эса яна бўш зоналар пайдо бўла бошлади. Лаутаро қарши ҳужумга қочиб кетди, лекин ниятига ета олмади. Навбатдаги вазиятда Очоа бу сафар Лукакунинг зарбасини қайтарди. Ҳал қилувчи вазият эса ўйин охирида юз берди. Кандрева йўллаган тўп зарбамиди ёки узатма тушуниб бўлмади, аммо у Онананинг устидан ўтиб, тўрга бориб тушди. Охирги дақиқаларда штурм уюштиришга эса "Интер"нинг кучи қолмаганди. Клуб мағлубиятсиз сериясини давом эттирган бўлсада, Чемпионлар Лигаси зонасидан тушиб қолди.


"Рома" сафарда "Торино"ни енгди

Римликлар ўйинни фаолроқ бошлашди ва 5-дақиқада Залевскининг зарбасидан кейин тўп Скорснинг қўлига тегди, Пауло Дибала эса пенальтидан унумли фойдаланди. Шундан сўнг "Торино" фаоллашди, аммо анча вақтгача Родригеснинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан бошқа хавфли вазият ярата олмасди. "Рома" эса орадаги фарқни иккита оширишга яқин эди, Вейналдум дарвозадан чиқиб кетган Милинкович-Савичнинг утсдин ташлаб қўйишига сал қолди. Умумий қилиб айтганда эса ҳар икки жамоа эҳтиёткор ва пассив ўйин кўрсатарди.

Танаффусдан кейин Алексей Миранчукда яхши имконият юзага келди, у Родригеснинг узатмасидан кейин боши билан зарба йўллади, аммо Патрисиу қийин вазиятда жамоаси жонига оро кирди. "Рома" эса ҳисобдан келиб чиқиб ҳаракат қиларди ва ҳеч қаерга шошмасди. Ўйин охирида Санабрияда яхши вазият бўлганди, аммо унинг зарбаси жуда кучсиз чиқди. "Рома" финал ҳуштаги олдидан яна битта гол уриши мумкин эди. Захирадан майдонга тушган Абрахам ҳимоячиларни чалғита олган бўлсада, мўлжалда адагди. "Рома" қийин ғалабани қўлга киритди ва "Интер"ни қувиб ўтди, "Торино" эса чамаси еврокубоклар билан хайрлашаверса ҳам бўлади.


"Лацио" Римда "Ювентус"ни таслим этди

Мауриццио Сарри шогирдлари ўйинни яхшироқ бошлашди. Луис Альбертонинг айёррона зарбасидан кейин Милинкович-Савич қулай нуқтага чиқиб борди, аммо Бремер охирги паллада тўпни қайтариб юборди. Альбертонинг узатмасидан кейин Иммобиле тўпни ерга туширмай зарба йўллади. Цаканьянинг қанотдан узатмасидан кейин Милинкович-Савич ўта қулай нуқтада пайдо бўлди ва номига гол ёздириб қўйди. Бироқ "бургутлар" хурсандчилиги узоққа чўзилмади. 5 ўтар-ўтмас бурчак зарбасидан кейин жарима майдончасида юзага келган тала-тўпда Рабьо тўпни дарвозага йўллашни уддалади. 

Танаффусдан кейин умумий картина ўзгармади ва "Лацио" ҳужум қилишда давом этди ҳамда кўп ўтмай, гол урди. Фелипе Андерсоннинг қанотдан узатмасидан кейин Луис Альберто товони билан тўпни Цаканьяга ўтказиб берди, у эса Шенснини доғда қолдирди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, унинг ўзи Милинкович-Савичнинг узатмасидан кейин яна гол урди, лекин ҳакам офсайдни қайд этди ва голни бекор қилди. "Ювентус" ўйинга қайтиш уриниб кўрди ва бир нечта вазият ҳам ярата олди. Мисол учун Влахович бош билан зарба йўллади, ўйин охирида эса Рабьо ва Фаджоли иштирокларида вазият бўлди, бироқ барибир Проведель дарвозаси олдида чинакамига хавфли вазиятлар кўп бўлмади. Бу ғалабадан кейин "Лацио" 2-ўринда мустаҳкам жойлашди, "Ювентус" эса етакчиларга яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди.


Сергей Румянцев 

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика