Кэрррол "Суонси"га қарши баҳсда "Вест Хэм"га ёрдам бера олади

Aslanov Jasurbek
7 апр 2017, 15:49
"Вест Хэм" ҳужумчиси Энди Кэрролл АПЛнинг 32-тур учрашувида ўз жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Бу ҳақда матбуот-анжуманида "болғаурарлар" устози Славен Билич эълон қилди. "Арсенал"га қарши ўйинда Кэрролл жароҳат туфайли 64-дақиқада алмаштирилган эди.

"Арсенал" билан баҳсда Энди оёғида оғриқ ҳис қилди. У иккинчи бўлимни бошлай олди, бироқ кейин уни алмаштиришга тўғри келди. Бугунги кунда Кэрроллнинг ҳолади ёмонлашгани йўқ. Унда шанба куни майдонга чиқиш учун яхши имконият бор. Эндининг иштирок этиши биз учун жуда муҳим" - дейди Билич.

"Вест Хэм" - "Суонси Сити" учрашуви 8 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com