Кэррик: “Шахтер”ни мағлубиятга учратиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”
2 окт 2013, 11:48
“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик, “Шахтер”га қарши ўйнаш учун қандай ҳис-ҳаяжон билан Донецкка келганлиги ҳақида гапириб ўтди.
- Жамоа бундан олдин қандай натижаларни қўлга киритгани мен учун муҳим эмас. Чемпионлар лигаси - бу ўзгача мусобақа. Биз рақибни мағлубиятга учратиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз!