Кьеллинининг жароҳати жиддийми?
22 окт 2020 10:15
Янгиликлар
Кьеллинининг жароҳати жиддийми?
"Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллинининг жароҳати жиддий эмаслиги маълум бўлди.
Бу ҳақда туринликлар расмий сайти хабар бермоқда.
36 ёшли футболчи Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги "Динамо" (Киев) (2:0)га қарши ўйинда жароҳат олган ва 19-дақиқада алмаштирилган эди.
Клуб баёнотига кўра, тиббий кўрикдан сўнг ўйинчининг ўнг сон мушакларига зарар етмагани маълум бўлган. Унинг аҳволи кузатиб борилади.
Шунингдек хабар берилишича, клуб А Серия 5-тур доирасидаги "Верона"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Ўйин 25 октябрда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар