UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:10ЖЧ-2026 саралаши. Винисиус пенальтидан гол ура олмади, Месси ва Аргентина эса сафарда Парагвайга ютқазди  2 07:54Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон учрашуви учун карикатура чизди  23 07:24Марко Матерацци: "Златан ўзини энг зўри деб ҳисоблайди, лекин ундай эмас"  0 02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  26 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  2 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  13 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  113 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  81 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  91 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1097

“Келишилган ўйинлар қироли”. Х боб (давоми) Янгиликлар

“Келишилган ўйинлар қироли”. Х боб (давоми)

Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китобининг ўнинчи бобининг давомини тақдим этамиз.
Маълум бўлишича, бу сайёрамиздаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири ҳисобланаркан. Учрашув ниҳоясига етганидан кейин остонамда футболчи, мураббийлар ва ҳатто  ФАнинг расмий шахслари навбатда турардилар. Уларнинг ҳаммаси юзларига аянчли тус бериб, мендан фақат  пул сўрардилар. Ўзимдаги бор пулларни тарқатиб, чўнтагимда озгина маблағ қолдирганча меҳмонхонани тарк этдим.

Унга ўйинчилар билан эҳтиёт бўлиб, хафа қилмасдан ишлашни маслаҳат бердим. Ахир бу менинг услубим ҳисобланади. Бошқалар билан мулойим тарзда муомала қилиш керак. Ўшанда улар билан осон келишасиз. Умуман айтганда, бундай паллада ўзингизни худди уларнинг дўстидек тутишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ёнингизда етарли пул бўлмаган паллада ҳам хасислик қилмасангиз, ҳаммаси хамирдан қил суғургандек осон кечади. Тана зимбабвеликларни аъло даражада кутиб олди. «Аъло» - бу яхши меҳмонхона, шопинг ва енгил табиатли аёллар деганидир. Африкаликлар биринчи ўйинда 0:4 ҳисобида ютқаздилар. Иккинчи учрашувда улар голсиз дуранг ўйнашлари керак эди, аммо 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдилар.

Бу пайтга келиб Ассалан Гаити терма жамоасига тааллуқли бўлган маълумотларни Данга ҳавола қилиш билан машғул эди. Дан имкон туғилган заҳоти менинг жамоаларимни тортиб олишга уринарди. У ливанликлар ва гаитиликлар билан шундай йўл тутди. Дан менга худди энг ашаддий рақибидек
муносабатда бўларди. Ҳар қандай вазиятда ҳам менга зарба бериш унинг севимли машғулотига айланиб улгурганди. Дан 21 ёшгача бўлган ўйинчилардан иборат Зимбабве терма жамоасини Болгариядаги ўртоқлик учрашувига олиб борди. Улар мезбонларга 0:5 ҳисобида ютқаздилар. Барча голлар иккинчи бўлимда киритилди.

Июль ойида 20 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган терма жамоалар иштирокида Мисрда ўртоқлик турнирини ташкил қилиш билан шуғулландим. Бу мусобақага Кения, Нигерия, Гана ва Гватемала терма жамоаларини таклиф қилдим. Кенияликлар барчага кулгу бўлдилар. Улар  Мисрга 1:7, Нигерияга эса 0:11 ҳисобида ютқазиб қўйдилар. Ўз навбатида букмекерлар бу учрашувларга пулларни қабул қилишга киришдилар. Биз яхши фойда кўрдик. Турнир мезбони Миср совринга эга чиқди. Орадан бир ой ўтиб Малайзия ФА раҳбариятини Кения терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ташкил этишга кўндирдим. Барча харажатларни ўз зиммамга олдим. Келишилган ўйин ташкил этишни истамагандим. Балки шунчаки келажак учун  кенияликлар билан алоқани яхшилашни мақсад қилгандим. Уларнинг ғалабаси учун 50 минг доллар тикдим. 30 дақиқа давомида жамоалар майдонда жуда яхши курашдилар. Шундан кейин меҳмонлар мураббийи кутилмаганда энг яхши уч ўйинчини алмаштириб юборди. Тентак.

Ўша оқшомда Тана билан меҳмонхонада ўтириб, бундан кейин нима қилиш кераклиги ҳақида режа туза бошладик. Шунда кимдир эшикни сездирмасдан очди. Хонамизга ёнидаги баҳайбат йигитлар билан Пал бостириб кирди. Тананинг рангги бўздек оқариб кетди. Пални салкам 10 йилдан бери кўрмагандим. Атлантадаги Олимпиада чоғида ундан 80 минг доллар қарздор бўлиб қолганим ёдимдан кўтарилмаганди. Агар унинг ёнидаги барзангилар мени дўппослашга тушадиган бўлсалар, Палдан раҳм-шафқат сўрмасликни, балки улардан бирини ўлдиришни режалаштириб қўйгандим. Ҳа, олдинлари у босс эди. Энди эса ҳамма нарса ўзгариб кетган.

- Сен мендан қарздорсан, - деди Пал. - Сен билан пуллар ҳақида гаплашиб олиш мақсадида бу ерга келдим.

Пал ёнидаги ҳамроҳларидан асло қўрқмаганимни сезган экан. Албатта, у сир бермасликка уриниб, ўзини олдингидек кўрсатишга ҳаракат қиларди. Аммо бундай эмасди. Биз Дан билан Пал ҳали бундай ишларга аралашмасдан олдин келишилган ўйинларни ўтказардик. Лекин тан олиш керак, бошқалар бу каби ўйинлардан Пал сингари кўп пулга ишламасдилар. Энди ўша кунлар ўтмишда қолиб кетган. Боз устига Пал анча кексайиб қолганди.

- Сендан қанча қарзим бор эди? - дея сўрадим ундан.

- 60 минг доллар.

Бир ўйин учун авваллари миллион доллардан кам пул тикмаган одам мендан 60 минг талаб қиларди.

- 80 минг доллар қарз эдим, деб ўйлагандим.

- Йўқ, 20 минг долларни тўлашди.

- Буниси эсимда йўқ. Айтиб қўяй, ёнимда ҳозир 30 минг доллар бор холос. Қолган пулни душанба куни бераман.
Пал бундан хурсанд бўлиб кетди. Қарз ўз номи билан қарз. Уни тўлаш керак. Ҳатто орадан 200 йил ўтганидан кейин ҳам қарз қарзлигича қолаверади.

Палнинг Сингапурда қарз бўлиб қолганидан хабардор эдим. Қолаверса, хитойлик  босслар у билан бошқа ишламай қўйгандилар. Аксинча, хитойликлар Пални гумдон қилиш пайига тушиб қолгандилар. Шунинг учун у Малайзияда яшириниб юрган экан. Иттифоқо Пал менинг шу ерга келганимдан хабар топганди. Ваъда берганимдек, душанба куни қарзнинг қолганини тўладим. Малайзияда эканлигимни унга ким етказганини билишни жуда-жуда хоҳлардим. Ахир мени яна кимдир сотиб қўйганди. Орадан икки ҳафта ўтганидан кейин Пал менга қўнғироқ қилди ва ҳеч кутмаганимда мулойим овозда гапиришга тушди:

- Менга 30 минг доллар қарз бериб тура олмайсанми?

- Мени ким сотганлигини айт.

- Дан.

Бунга ишона олмадим. Дан жуда ҳаддидан ошиб кетганди.

- Қўлимдан келганча ёрдам бераман. Ҳозир ёнимда сен сўраган пул йўқ. Яна қўнғироқлашамиз,-дедим унга.
Шундан сўнг телефонимни ўчириб, ичидаги сим-картани чиқариб улоқтириб юбордим. Бу менинг Пал билан охирги суҳбатлашишим эди...

(Давоми бор)

Ж.ЗАЙНОБУТДИНОВ тайёрлади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика