Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган футболчи Германияда гол урди
25 апр 2019 14:16
Янгиликлар
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган футболчи Германияда гол урди
Германия III Бундеслигасида куни кеча 34-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Мануэль Янцер тўп тепаётган Брауншвейгнинг "Айнтрахт" клуби сафарда "КФК Урдинген 05"ни сафарда мағлуб этди. Учрашувнинг 21-дақиқасида айнан Янцер ҳисобни очди ва якунда жамоаси 3:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинда Янцер 71 дақиқа ҳаракат қилди.
Айни пайтда "Айнтрахт" 40 очко билан 20та жамоа орасида 14-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, Мануэль Янцернинг ота-онаси Ўзбекистондан Германияга кўчиб кетишган. Футболчи яқинда сайтимиз мухбирига интервью берганди ва унда Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепишга тайёрлигини айтганди.
Фикрлар