UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  0 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  0 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  0 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  2 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  2 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  9 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  1 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  3

Мануэль Янцер: "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса бажонидил ўйнардим" Янгиликлар

Мануэль Янцер: "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса бажонидил ўйнардим"

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Мануэль Янцер ҳақида эшитганмисиз?

Янцернинг отаси томондан қариндошлари Ўзбекистонда туғилган. Айни пайтда футболчи Германия учинчи Бундеслигасида Брауншвейгнинг "Айнтрахт" клубида тўп тепмоқда. championat.asia сайтининг Германиядаги мухбири Мирон Гойхманн Янцер билан интервью ташкил қилди.

- Мануэль, Ўзбекистонда сизни "ўзимиздан" деб айтишади. Бу мамлакат ҳақида қандай фикрдасиз?

- У ерда мен ҳақимда билишларидан хурсандман. Ота-онам Германияга Ўзбекистондан кўчиб келишган, бу уларнинг Ватани, Ўзбекистонда катта акам туғилган. Ўзим Германияда туғилган бўлсам ҳам, Ўзбекистон мен учун қадрли юрт. Ота-онам яшашган Чирчиқ яқини ҳақида кўп гапириб беришарди. У ерда фақат бир марта бўлганман. Аммо ўшанда анча ёш эдим ва кўп нарсани эслай олмайман. Ўзбекистонга яна боришни орзу қиламан.

- Сиз фуқаролик олиб, Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашингиз ҳам мумкин.

- Балки. Сўнгги пайтларда жароҳатлар гирдобида қолиб кетдим ва ўзим истагандек ўйнай олмаяпман. Аммо ҳозир тўлиқ тайёр бўлдим. Соғлигим билан муаммо бўлмаса ва Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари мени чақиришса, албатта хурсандчилик билан ўйнардим.



- Демак, Ўзбекистон терма жамоасини кузатиб бораяпсизми?

- Айни пайтда жамоани машҳур Эктон Купер бошқараётганини биламан. Осиё Кубогидаги бир нечта ўйинларни томоша қилдим. Аммо терма жамоа аъзолари Европада деярли ўйнашмайди ва уларни у қадар яхши билмайман.

- "Штутгарт" клуби тарбияланувчисиз ва ўз пайтида Германия ўсмирлар терма жамоасида ўйнагансиз...

- Ҳа, бу тўғри. "Оберкохен" болалар футбол мактабига борганман. У ерда мени "Штутгарт" мураббийлари чақиришган. Германия U-17 терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлганман. Кейинчалик Германия миллий терма жамоасида ўйнаб кетишимга жароҳатлар халал берган. Шу кунга қадар "Штутгарт-2", "Хейденхайм", "Хольстен Киль" клубларида ўйнадим. Бу мавсум Брауншвейгнинг "Айнтрахт" клубига кўчиб ўтдим. Ҳозир бу клуб учинчи Бундеслигада ўйнаяпти. Қишки трансфер ойнаси вақтида жамоа анча кучайиб олди. Мен фақат захирадан майдонга тушаётгандим, фақат сўнгги турда асосий таркибда ўйнадим.



- Сиз жуда ҳам кулгули видео "қаҳрамони"га айландингиз...

- Ҳа, кутилмаган ҳолат бўлди. Ўзим 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмадим, кейин шеригим тепган тўп менга тегиб майдонни тарк этди. Аммо муҳими ўша баҳсда очко қўлга киритдик. Голларни эса ҳали кўп ураман.



 



- Сабаби ҳужумкор ўйнчисиз...

- Ҳа, одатда чап қанот ярим ҳимоясида ўйнайман, баъзида ҳужумда. Шундай экан рақиб дарвозаси олдида ҳужум ташкил этиш ва гол уриш менинг асосий вазифам.


Мирон Гойхман суҳбатлашди

Рейтинг: +116   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика