Келаси мавсумдан бошлаб ЛаЛигада видеоассистент тизими ишга тушади

Aslanov Jasurbek
26 окт 2017, 18:02
Келаси мавсумдан бошлаб ЛаЛигада ҳакам видеоассистенти тизими ишга туширилади.

Италияда Испания Қироллик футбол федерацияси президенти Хуан Луис Ларреа А Серия ва Бундеслигада фойдаланилаётган тизимни ишга туширмоқчи.

"Шундай қилмоқчимиз. Футболга технологиялар кириб келмоқда ва биз буни қабул қилишмиз лозим. Келаси мавсумдан видеоассистент тизимини ишга солишни режалаштиряпмиз" - дейди Ларреа.

Бугунги кунда ЛаЛига хатто гол аниқлаш тизими йўқ бўлган Европа топ-чемпионатлари орасидаги ягона лига.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: News1