Келаси ҳафта Олимпиадага лицензия берадиган Осиё чемпионати мезбони аниқланади, Ўзбекистон ҳам номзод
24 сен 2022 07:43
Янгиликлар
Келаси ҳафта Олимпиадага лицензия берадиган Осиё чемпионати мезбони аниқланади, Ўзбекистон ҳам номзод
30 сентябрь куни АФК 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2024 йилги Осиё чемпионати мезбони бўйича якуний қарорни эълон қилади.
Бу ҳақида Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида маълум қилди.
Ушбу Осиё чемпионати Париж Олимпиадаси учун саралаш вазифасини бажаради.
Мусобақани ўтказиш учун 5 та мамлакат даъвогарлик қилмоқда:
Эрон
Қатар
Саудия Арабистони
Бирлашган Араб Амирликлари
Ўзбекистон.
Кетма-кет иккита мусобақага мезбонлик қилиш бўйича тақиқ йўқ. Шунинг учун 2022 йилги Осиё чемпионатини ўзида қабул қилган Ўзбекистон ушбу рўйхатда қолаверади. Шунингдек агар Қатар ва Саудия 2027 йилги Осиё Кубоги мезбонлигини қабул қилса, 2026 йилги U-23 Осиё чемпионатига ҳам мезбонлик қилиши мумкин, деб ёзади Никимбаев.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
12:37
Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди 19
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар