Каземиро "Реал"даги шериклари билан хайрлашди
19 авг 2022 18:01
Янгиликлар
Каземиро "Реал"даги шериклари билан хайрлашди
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Каземиро жамоадаги шериклари билан хайрлашишга улгурди.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик "Манчестер Юнайтед"га ўтишга қарор қилди, буни "қаймоқранглилар" бош мураббийи Карло Анчелотти матбуот анжуманида тасдиқлади. Каземиронинг трансфери "қизил иблислар"га бонуслар билан бирга 70 миллион еврога тушади.
Каземиро клублар келишувга эришганидан сўнг тиббий кўрикдан ўтиш учун Буюк Британияга учиб кетади. МЮ ўйинчи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди, унга кўра, бразилиялик "Реал"дагидан кўп маош олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар