UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  194 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  22 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  31

Каземиро "Манчестер Юнайтед"да 9-бразилияликка айланди. Унинг ҳамюртлари қай тарзда ишончни оқлаган? Янгиликлар

Каземиро "Манчестер Юнайтед"да 9-бразилияликка айланди. Унинг ҳамюртлари қай тарзда ишончни оқлаган?

Шанба оқшомида Каземиро "Саутгемптон"га қарши ўйинда дебют қилиб, "Манчестер Юнайтед" сафида тўп тепган 9-бразилиялик футболчига айланди.

30 ёшли ярим ҳимоячи 70 млн фунт-стерлинг эвазига "Олд Траффорд"га кўчиб ўтди.

Унинг тақдимоти душанба куни бўлиб ўтди, ўша оқшом манкунианлар "Ливерпул"ни мағлуб этди. Футболчининг оёғи қутлуғ келдими-йўқми, вақт кўрсатади, биз эса қолган саккиз бразилияликка назар соламиз.


Рафаэль

Рафаэль эгизак укаси Фабиодан муваффақиятлироқ тарих яратди.

32 ёшли бразилиялик футболчи клуб афсонаси Гари Невилл фаолиятини якунлаганидан сўнг ўнг қанот ҳимоячиси ўрнини эгаллади.

У "Юнайтед"га уч бор Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишда ёрдам берди.

2013 йил машҳур бош мураббий Сер Алекс Фергюсон мураббийлик фаолиятини якунлаганидан сўнг, Рафаэль Дэвид Мойес ва Луи ван Галь қўл остида ўз ўрнини йўқотди.

Ҳимоячи 2015 йил "Лион"га сотиб юборилди.


Андерсон

Андерсон "Олд Траффорд"даги дебют мавсумидаёқ машҳурликка эришди.

Ярим ҳимоячи 2008 йил Чемпионлар лигаси финалида "Челси" устидан қозонилган ғалабада пенальтини аниқ амалга оширганидан сўнг қаҳрамонлардан бирига айланди.

Бироқ карьерасининг ривожланиши жароҳатлар билан боғлиқ муаммолардан кейин тўхтай бошлади.

34 ёшли футболчи "Юнайтед"да саккиз йил давомида тўртта Премьер-лига медали ва Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритди.


Фред

Фред "Юнайтед"га 2018 йил Украинанинг "Шахтёр" клубидан 53 миллион фунт эвазига ўтган эди.

29 ёшли футболчи дастлаб кўнгилдагидек таассурот қолдиролмади, аммо бугунги кунда "Олд Траффорд"да кўпгина ўйинларда асосий таркибда унга ишонч билдирилмоқда.


Фабио

Фабио - Рафаэлнинг эгизаги саналади.

У 2008 йилда "Флуминенсе"дан "Юнайтед"га ўтди, бироқ эгизагининг изидан бора олмади ҳамда асосий жамоадан ўрин ола билмади.

Ёрқин келажак соҳиби дея эътироф этилганига қарамай, у чап қанот ҳимоячиси Патрис Эврага рақобатчи бўла олмади.

Фабио клуб сафида 50 дан ортиқ ўйин ўтказди, шу жумладан 2011 йилги Чемпионлар Лигаси финалида "Барселона"га қарши баҳсда майдонгатуширилди, бироқ 2014 йил у "Кардифф Сити"га сотиб юборилди.


Андреас Перейра

Андреас Перейра "Юнайтед"га 2012 йилда ПСВ академиясидан келиб қўшилган эди.

Бироқ асли Бельгияда туғилган бразилиялик ҳеч бир мураббийнинг узоқ муддатли режаларига кира олмади.

Перейра "Юнайтед" билан Англия кубогини қўлга киритди, аммо кейинчалик "Фулхэм"га бериб юборилди.


Алекс Теллес

Алекс Теллес "Порту"дан Англияга ташриф буюрганида, унинг атрофида жуда кўп шов-шувли гаплар айланди.

Бироқ у умидларни оқлай олмади, ўз позициясида Люк Шоуга жой бўшатишга мажбур бўлди.

Теллес ҳозирда "Севилья"да ижара асосида тўп тепмоқда.


Клеберсон

Жаҳон чемпионати ғолиби Клеберсон "Юнайтед"га "Атлетико Паранаенсе"дан келиб қўшилди.

Бироқ “Юнайтед” сафида иккинчи ўйинидаёқ олган жароҳати унинг карьерасини издан чиқарди.

Клеберсон икки мавсум давомида яна 28 та ўйинда майдонга тушди, сўнгра “Бешиктош”га юборилди.

У ўзининг "Юнайтед"даги фаолияти ҳақида шундай деди: "МЮ"да мен жуда кўп қийин дамларни бошдан кечирдим, кўп жароҳатлар олдим ва жуда кўп курашдим".


Родриго Поссебон

Родриго Поссебон 2008 йил “Юнайтед”га қўшилганида кучли футболчи сифатида қаралганди.

Аммо у Лига кубоги доирасида жиддий жароҳат олди ҳамда аввалги даражасида қайта тиклана олмади.

У "Олд Траффорд"даги икки ярим йиллик фаолияти давомида бор-йўғи саккизта ўйинда майдонга тушди.

2010 йил Поссебон ўз ватани Бразилияга, "Сантос" сафига қайтди.

Ҳозирда 33 ёшда ёшли йигитча футболчилик фаолиятини якунлаган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика