UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  10 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  16 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2

Кайседо "Брайтон"дан кетишини тасдиқлади. Футболчини "Арсенал" сотиб олмоқчи Янгиликлар

Кайседо "Брайтон"дан кетишини тасдиқлади. Футболчини "Арсенал" сотиб олмоқчи

Кайседо "Брайтон"дан кетишини маълум қилди.

"Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойзес Кайседо ушбу трансфер ойнасида клубни тарк этишини тасдиқлади.

"Мен жаноб Блум ва "Брайтон"га АПЛга келиш имкониятини бергани учун миннатдорлик билдираман ва улар учун доим қўлимдан келганини қилганимни ҳис қиляпман. Мен доим табассум билан ва юракдан футбол ўйнайман.

Мен Эквадорнинг Санта-Доминго шаҳрида камбағал бўлиб ўсган 10 нафар боланинг энг кичигиман. Доим Эквадор тарихидаги энг совриндор футболчи бўлишни орзу қилганман. Мен "Брайтон"га рекорд даражадаги трансфер нархини қўлга киритишда ёрдам бера олганимдан фахрланаман, бу уларга уни қайта инвестиция қилиш ва клубнинг муваффақиятини давом эттиришда кўмак беради.

Мухлислар менга қалбларидан жой ажратишди ва улар ҳам ҳамиша қалбимда бўлишади, шунинг учун улар бу ажойиб имкониятдан нега фойдаланмоқчи эканлигимни тушунишади, деб умид қиламан", – деб ёзди Кайседо ижтимоий тармоқда.

Аввалроқ "Арсенал" 21 ёшли футболчи учун 60 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Унга "Челси" ҳам даъвогарлик қилмоқда, аммо "чайкалар""кўклар"нинг 55 миллион фунтлик таклифини рад этди.

Эквадорлик футболчи жорий мавсум "Брайтон" сафида 21 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика