
Грузия 25 март куни Мальта билан ўртоқлик, 29 март куни Германия билан Европа чемпионати саралаш баҳсида Тбилисида майдонга тушади. Мазкур беллашув учун Кахабер Цхададзе 29 футболчидан иборат кенгайтирилган рўйхатни эълон қилди. Улар орасидан 23 нафари якуний рўйхатга танлаб олинади. Машғулотлар 23 март санасидан бошланиши кўзда тутилган.