UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  0 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  3 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1

Кахи Махарадзе: “Асосий урғу жамоавий ўйин ва яратилган вазиятларни ижобий якунлашга қаратилмоқда” Янгиликлар

Кахи Махарадзе: “Асосий урғу жамоавий ўйин ва яратилган вазиятларни ижобий якунлашга қаратилмоқда”

Ўзбекистон Суперлигасида давралар оралиғида вужудга келган танаффусдан унумли фойдаланиш учун Минск шахрига йўл олган “темирйўлчилар” кеча Арманистоннинг “Бананц” (2:2) клубига қарши ўртоқлик-назорат учрашувида майдонга тушди.

“Локомотив” матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Кахи Махарадзе билан ушбу йиғин ва ўйинлар ҳақида кичик суҳбат уюштирди.

- Чемпионатимизнинг энг муҳим пайтига қизғин ҳозирлик олиб боряпмиз. Айни пайтда машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказилмоқда. Дастлаб тактик машқлар бажарилаётган бўлса, тушдан сўнг тренажёр залида шуғулланяпмиз. Асосий урғу жамоавий ўйин ва яратилган вазиятларни ижобий якунлашга қаратилмоқда. Бу ернинг об-ҳавоси ёзда йиғин ўтказиш учун жуда қулай. Қолаверса, кўплаб жамоалар шу ерда йиғин ўтказади. Биз майдонга тушган учрашувлардаги рақибларимиз ҳам янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Бундай ўйинларда хато ва камчиликлар устида ишланади, бу эса Суперлиганинг қолган учрашувларида жудаям асқотади, -  дейди маҳоратли футболчи.  

Таъкидлаб ўтамиз, 3 июльга қадар Минскда шуғулланадиган "темирйўлчилар" эртага сўнгги учрашувни Калининграднинг “Балтика” клубига қарши ўтказади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика