Катта таҳлил. Нима сабабдан Ван Галнинг "Манчестер Юнайтед"да иши юришмади?
24 апр 2020 19:27
Янгиликлар
Катта таҳлил. Нима сабабдан Ван Галнинг "Манчестер Юнайтед"да иши юришмади?
Умуман олганда эрталабки 10да жамоа базасидан бироз узоқроқ бўлган "Коринтия" отелида уюштириладиган зиёфатга барча футболчи ва клуб аъзоларининг етиб келишини деярли ҳеч ким кутмаганди. Ундан ташқари, ўша вақтларда Англия матбуоти клуб Жозе Моуринью билан келишиб бўлгани ҳақида бонг ураётганди.
"Одамлар маза қилиб дам олишди, ўшанда миямдан нималар ўтганини биламан: "Наҳотки, уларнинг барчаси ишдан кетса", - деди манба, - Бирорта персонал ушбу нонуштани ўтказиб юбормаганди".
Балки бу Ван Галнинг сўнгги 2 йилдаги овқатланишнинг ўзига хос регламенти кучидир, балки, ҳамма унинг камчиликларига қарамасдан катта мураббий деб ҳисобларди. Аммо ростдан ҳам Ван Гал "Манчестер Юнайтед"да катта эҳтирос билан ишлади ва клубдаги кўплаб инсонларга тўғри йўналиш бера олди.
"У шундай чиройли гапирдики, кўзимдан ёш келди", - деб давом этади манба. У: "Газеталарни, матбуотни ўқидим, эртага бу ерда бўламанми ёки йўқ, ҳозирча бу менга аён эмас, аммо ҳозирда мен клубнинг расмий бош мураббийиман ва ишимда давом этаман", деганди.
Ундан кейин Ван Гал барча футболчиларига алоҳида жадвал ишлаб чиққанини ва унда ким қанча дам олиб, қачон клубга қайтиб келиши, дам олиш давомида нималар қилиш кераклиги батафсил ёзилганди. У навбатдаги мавсумда қолиши номаълум бўлса-да, ўз ишини профессионал тарзда давом эттираётганди.
"Бу ғалати атмосфера эди", - деди манба. - У клубга Жозе келишини билса-да, футболчилар билан яна учрашадигандек, шуғуллантирадигандек гапирди. Ҳеч ким нима дейишни билмаётганди".
Умуман олганда Ван Гал "Юнайтед"да даври тугаганини билиб турганди. "Уэмбли"да финалда ғалабага эришишидан олдинги матбуот анжуманида унга Моуриньюнинг яқин кунлар ичида жамоа бошқарувини ўз қўлига олиши ва бу миш-мишларни тасдиқлашга етарлича асослар борлиги борасида савол беришди. Ҳа, Ван Гал ўша кунга қадар раҳбарият билан гаплашиб олгани аниқ эди.
Албатта, финалдан олдин катта статусли мураббийга, "Юнайтед"нинг бош мураббийига журналистлардан шундай дангал савол қабул қилиб олиш оғир бўлади, бироқ бу унинг Англиядаги ягона совринини қўлга киритишига халақит қилмади. Якунда мураббий совринни қўлга киритди ва ташқарида матбуот вакилларининг тинимсиз мақтовларини қабул қилиб олди.
Бироқ катта мақсадларга эга клубда, юқори сифатли футболчиларга эга жамоани бошқара туриб, Англия Кубогини қўлга киритиш ҳеч кимни қутқармайди, айниқса, бундай зерикарли ўйин услуби билан.
"Юнайтед" ўша мавсум 5-ўринни эгаллади, жамоа атиги 49та гол урди ва 89/90 йилги мавсумдан кейинги энг ёмон натижани қайд этди. Энг ачинарлиси мухлисларнинг клубдан кўнгли қолаётганди: "Уч йилдан буён фақатгина кечирим сўраяпсиз, ҳали ҳам ҳаммаси расво. Фергидан кейин барчаси расво бўлди" - жамоа ўз ярим майдонида АПЛ клублари орасида энг кўп пасни амалга оширганди ўша мавсумда.
"Луи учун тўпни ушлаб туриш ҳужум қилиш билан баробар эди", - деди манба. "Бироқ ўз жарима майдончаси ёнида тўпни ушлаб туриш "Юнайтед" мухлисларининг руҳиятига қилинаётган ҳужум эди".
Ундан ташқари, Ван Галнинг диктаторлик йўли жамоанинг бир неча ёши катта футболчиларига ёқмади ва ҳеч ким мураббийнинг методларидан норози эканлигини гапиришдан қўрқмай қолди.
Ван Гал "Юнайтед"да Фергидан кейин мураббий сифатида илк совринни қўлга киритганидан мамнун эканлигини айтганди, 22 май куни поездга ўтириб, Эд Вудворд билан гаплашиб олиш учун поездга ўтирди. У ўз саволларига тезкорлик билан жавоб олишни ва барча ишларни расмийлаштириш учун борганди, душанба куни 5:30да клубнинг самолётида ўзининг Португалиядаги вилласига учиб кетди.
Ван Галнинг бошқарувидаги ўзгача жиҳатларни ҳам санаб ўтишимиз мумкин. Унинг иккинчи ўйини 2014 йилнинг 24 августида "Сандерленд"га қарши бўлди ва унда мураббий танаффус арафасида жароҳатланган Крис Смоллингнинг ўрнига Майкл Кинни қўйди ва АПЛдаги дебютини амалга оширишида ёрдам берди.
Луи учрашувдан кейинги куни Кин жамоадаги энг яхши марказий ҳимоячи эканлигини, Смоллинг ва Жонс унинг ўйинларини кўриб ўрганиши кераклигини айтди. Ҳа, унинг мақтов даражаси ошиб кетди, Кин ўшанда эндигина 21 ёшда эди ва бунчалик катта эътибор унга кўплик қиларди.
Орадан 24 соат ўтиб, Ван Гал Англия Лига Кубогида "МК Донс"га қарши ўйинда Кинга ўйин амалиёти тақдим қилди. Бироқ нотаниш жамоага қарши ўйин МЮ учун фалокатли якунланди, 0:4. Ушбу ўйиндан кейин Ван Галнинг ёш Кинга бўлган фикри ўзгарди ва уни трансферга қўйди. Ёзги трансферлар ойнасининг дедлайни, 1 сентябрь кунида Шон Дайчнинг шахсан ўзи келгани учун Майкл Кин "Бернли"га ижарага бериб юборилди.
Бу Ван Гал иккинчи хатога йўл қўйган ҳафта бўлди, орадан бироз ўтиб, "Юнайтед" захира жамоаси мураббийи Уоррен Жонс ҳимоячини қўйиб юборган Ван Гал ноҳақ бўлганини айтди. Моуринью ҳам ўз вақтида текинга қўйиб юборилган футболчини 25 миллион фунтга сотиб олишга яқин келганди, аммо у якунда Виктор Линдельофнинг трансферини амалга оширди.
Жойс ундан ташқари Ван Галга ўша куни Дэнни Уэлбекни "Арсенал"га 16 млн евро эвазига сотиб юборилгани хато бўлганини айтди. Албатта, академиядан чиққан ажойиб футболчиларнинг ўрнини қимматбаҳо Маркос Рохо ва Радамель Фалькао билан тўлдириш ғалати кўринади.
Бу Ван Галнинг ёшлар билан ишлай олмаслигини билдиради. У фаолияти давомида "Аякс" ва "Барселона" каби кучли академияларга эга клубларда ишлаганди.
Лекин Ван Гал ёшлар ва захира жамоаларининг ўйинларига доимий равишда борарди. Бир марта у сэр Бобби Чарльтон ва ёрдамчиси Райан Гиггз билан биргаликда Олтринчемдаги "Мосс-Лейн" стадионига ташриф буюрган ва жамоасида 15 нафар ёши катта футболчи, қолганлар эса академиядан бўлишни истаётганини айтган.
"Унинг иш услуби асосий жамоага кўп бўлмаган футболчиларни киритиш ва ёш футболчиларни секин-секин жамоага ўргатишга асосланган эди", - деди манба.
2016 йилнинг 25 февраль кунида "Мидтьюлланд"га қарши ўйиндан олдинги машғулотда олинган жароҳат Маркус Рэшфорднинг ўзини кўрсатиши учун имконият бўлди. Ўшанда у 18 ёшда эди ўз дебютини 3 ой кутди. Англия Кубогини қўлга киритган Ван Гал умумий ҳисобда академиянинг 14 нафар футболчисига асосий жамоада дебют қилишига имкон яратди.
Жойс мураббий ҳақида шундай деганди:
"Ван Гал яхши одам. У менга кўплаб саволлар берарди. Бир куни у олдимга келиб, шундай деганди: "Эртанги ўйиндан олдин бизда муаммо бор, қўл остимда марказий ярим ҳимоячи йўқ. "Вест Хэм" ромб шаклида ўйнайди. Қани менга айтчи, Пэдди Макнейр, Том Торп ёки Марник Вермиль - улардан қайси бири жамоада ўйнай олади?" Эртаси куни Пэдди ўйинда майдонга тушди".
Моуринью қўл остида АПЛда ягона голини урган Жош Харропнинг айтишига кўра, Ван Гал ёш футболчилар билан кўпроқ гаплашиб турган экан.
"Бир куни велотренажёрда машғулот қилаётгандим, ўша вақтда асосий жамоа ҳам шуғулланаётганди", - деди Харроп. - Ван Гал олдимга келди-да: "Агарда сен ҳам кўп меҳнат қилсанг, уларнинг орасида бўласан", деди. Уйга бордим ва отамга унинг гапларини айтиб бердим".
Бироқ Ван Гал ўзининг ёш футболчилари билан илиқ муносабатда бўлмаган. Айнан Янузай ва Уилфрид Заха ушбу мураббий қўл остида ўзини кўрсата олмади ва бири Дортмундга иккинчиси "Кристал Пэлас"га ўтиб кетди. Бош мураббийнинг камчиликлари кўп эди, аммо шундай тасаввур барчада бор: унинг қўл остидаги футболчилар ўйин услубига мос эмас ёки буни у тўғри тушунтира олмаган.
Ван Гал ўз фикрига кўра, жамоада "қуёши ботаётган" тажрибали футболчиларни кетказиб юборишда ҳам "фаол" бўлди. У келиши биланоқ Рио Фердинанд, Неманья Видич ва Патрис Эврага жавоб берди, Даррен Флетчер қишда кетган бўлса, 2015 йилнинг ёзида Жонни Эванс, Рафаэль ва Нани клубни тарк этди.
Айрим мухлислар ўша пайтда жамоа юраги ва руҳини йўқотганини айтишса, клубга яқин бўлган манба шундай дейди: "Жамоа шахсиятини ҳам йўқотди, кетганлар жамоанинг энг ҳурматга сазовор инсонларидан эди. Улар барчага ғалабага қандай эришилишини кўрсатишаётганди".
Айрим назарий фикрларга кўра, собиқ ўқитувчи Ван Гал ҳали ҳам "мактаб йўналиши"да ишлайди, у кетганларни ўрнига бошқа "ўқувчи"ларни олиб келишда кўп бора адашган.
Бир куни Руни Мемфис Депайга "Сток Сити"га қарши ўйинда йўлга қўйган хатосидан кейин машғулотга "Роллс Ройс" машинасида ташриф буюриш унчалик яхши ҳолат эмаслигини айтганди. ПСВдан 25 млн евро эвазига трансфер қилинган футболчи эртаси куни яна шу ишини такрорлаганди.
Ўз навбатида Бастиан Швайнштайгер ҳам жуда кўп вақт давомида жамоадошларининг асабини эговлади, у Германияда узоқ вақт даволаниб, фақатгина ўйинларга келаётганди.
Ван Гал МЮда трансферлар учун 250 миллион евро ишлатди ва ўша даврда клуб учун энг қиммат бўлган Анхель Ди Марияни 60 миллион еврога олиб келди. Ҳа, "галактикос"нинг етакчиларидан бири бўлган футболчи МЮ учун катта хатога айланди. Бироқ Ван Гал қўл остидаги футболчилари ҳам ундан қолишмаслигини бир неча бора айтиб ўтди.
"Мен доим ҳам ўзим истаган футболчиларни трансфер қилмаганман", - деди ўтган йили Ван Гал "The Guardian" нашрига Вудвордни "пушкага қўйиб". "Айрим футболчилар "Манчестер Юнайтед" савиясига мос тушмасди. Нима учун улар жамоага олиб келинганини тушунмаганман ўшанда ҳам"
"Реал" трансферга қўйганидан кейингина Ди Мариянинг варианти пайдо бўлди, МЮ раҳбарияти эса унинг учун кетадиган пулга ачинмади ҳам.
"Юраги бақувват бўлмаган футболчилардан бири", - деди манба. "Бенфика"далигидаёқ "Юнайтед"дагилар унинг ўйинларини кузатишган ва унга АПЛда қийин бўлишини айтишганди".
Ди Мария билан ишлаган бошқа инсон эса шундай дейди:
"У жуда ҳам сокин футболчи эди. "Юнайтед"да ўйнаган бошқа аргентиналиклар Рохо, Габриэль Хайнце ёки Карлос Тевес сингари кўп гапирмасди".
2014 йилнинг сентябрь ойида Ди Мария "Лестер" дарвозасига ажойиб гол урди, ўшанда "Юнайтед" 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди. Бироқ таркибида Фалькао, Руни ва Ван Перси каби футболчилари бор жамоа 3:5 ҳисобида ютқазди. Ўша ўйиндан кейин Ван Гал аргентиналик ҳақидаги фикрларини ўзгартирди ва унинг кетишини тезлаштиришни истади. "Юнайтед" Ди Мариянинг ПСЖга кетишидан 16 млн фунт зарар қилди.
"Ди Мария ўз позициясидан норози эди. Шу боисдан у Ван Галнинг талабларини бажара олмасди", - деди манба. - У дўстларига: "Юнайтед"да қолишни истамайман", деб кўп айтарди".
У тактикадан нолийдиган ягона футболчи эмасди.
2015 йилнинг Боксинг дей кунлари Ван Гал фаолиятидаги пасайишдан иборат бўлди. "Юнайтед" "Сток"ка 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди, шу боисдан мураббийнинг иши барчанинг диққат марказида бўлиб қолди. Руни эса бош мураббий билан гаплашиш учун олдига борди.
"Юнайтед" сардори бош мураббийга ўзининг жисмоний ҳолати тушиши нотўғри бўлаётган методик қарашлар сабабли бўлаётганини, зарба беришдан олдин тўпни жарима майдончасига олиб кириш мажбурияти ва тўпни узоқ муддат ушлаб туриш нотўғри иш эканлигини тушунтирмоқчи бўлди. Бош мураббийнинг қарорлари футболчининг интуицияларига жиддий зарба бераётганини айтди.
"Тизим жуда ҳам ноаниқ ишлай бошлади", - деди манба. "Бу футболчининг механик ҳаракатларини кўпайтириб, иқтидорини ўлдирарди".
Ван Гал - ўз футболчиларига қулоқ соладиган мураббий. Руни эса барча ўзининг табиий ўйинини қилиш тарафдори эди. Жароҳатидан фориғ бўлган Руни кетма-кет 7 ўйинда гол уришга эриша олди.
"Герникдан Гвардиолагача: испанияликлар қандай қилиб футболни забт этишди" номли китобда Андер Эррера Ван Галнинг ўйин услуби Марсело Бьелсаникидан қай тариқа фарқ қилишини айтиб ўтган.
Эрреранинг айтишига кўра:
"Бьелса тўпни қидириш керак дейди. Ван Гал эса тўп сизларни топиши керак деб ҳисоблайди. Ван Гал қўл остида биз ўз позициямизга михланиб қолдик. Бьелса эса барча доимий ҳаракатда бўлишини, очилиб, тўп сўрашни талаб қилади. У сиз тўп келишини кутмасдан, қаҳрамонлик кўрсатишини кутади. Ҳа, бу унинг учун умуман бошқача менталитет. Ван Галга бу ҳақида бир неча бора айтганман"
Унинг ватандоши Давид Де Хеа эса Ван Гал қолса, клубдан кетишга қатъий аҳд қилганди.
Ван Галнинг МЮдаги вақтини чуқурроқ статистика қиладиган бўлсак, катта қийинчилик футболчиларга тушганини кўрсак бўлади. "Юнайтед" 14/15 йилги мавсумда Премьер-лигада 62 гол урган бўлса, бир мавсум ўтиб, бу натижа 49тага тушди. Бироқ ҳар бир ҳолатда кутилаётган голлар самарадорлиги пасайиб кетди. Дастлабки мавсумда 52,1 фоиз, кейингисида эса 43,7. Бу эса кам гол ураётган Ван Гал жамоаси унчалик ҳам тўғри йўлда бўлмаганлигининг исботи ҳисобланади.
Ростдан ҳам, МЮ 15/16 йилги мавсумда рақиб дарвозаси томон 144 зарба йўллади - бу АПЛдаги 9-натижа ҳисобланади. МЮнинг ўша мавсумдаги энг яхши натижаси - энг кўп пас амалга оширган жамоа бўлгани. Улар бу борада рақиб дарвозасига 210 ва 211 бора зарба йўллаган "Манчестер Сити" ва "Арсенал"ни икки баробар устунлик билан ортда қолдиришганди.
Ван Гал қўл остида жамоа икки мавсумда тўпни ушлаб туриш (61,4 ва 58,5 фоиз) ва ортга пас бериш борасида ажойиб натижа кўрсатди. Бу тўпни ушлаб туриш вариантидан унчалик маъно йўқ, мураббийнинг бу ўйин услубини "Аякс" ва "Барселона"да ҳам кўрганмиз.
14/15 йилги мавсумда "Юнайтед" ортга 3457 пас амалга оширди, бу "Челси"нинг натижасидан 197тага кўп дегани. 15/16 йилги мавсумда бу натижа 3222тага камайди, бироқ иккинчи ўриндаги "Арсенал"дан 276тага кўп бўлди.
Демак, Ван Гал иккинчи мавсумда ўз услубини ўзгартирди ва зарба берилгунча жамоа ўртача 68,5та пас ўйнади, Фергюсон даврида бу натижа 45,4га тенг бўларди. Шундай давр бўлдики, "Юнайтед" кетма-кет 11 ўйин давомида биринчи бўлимда гол ура олмади, бош мураббий эса фақатгина бир сўзни такрорларди: "Ҳужум қилинглар, ҳужум қилинглар, ҳужум қилинглар".
Гиггз рақибни ўрганиш ва машғулот давомида гапириши табиий ҳолат, у ўша пайтда клубнинг анъаналарига содиқ қолган кам сонли инсонлардан бири эди. Бироқ барибир жамоада биринчи рақамли инсон у эмасди.
Клубга яқин инсоннинг айтишига кўра:
"Айрим ўйинларнинг таймида биз 75 фоиз вақт давомида тўпни ушлаб турардик, бироқ гол ура олмасдик. Ван Гал ҳам "Юнайтед" футболчилари билан ҳар хил тилларда гаплашарди".
Баъзида барчаси жуда зерикарли ўтарди. Одатда ўйиндан кейинги куни футболчилар дам олса, Ван Гал барчани йиғиб, клуб таҳлилчиси Макс Реккерс билан биргаликда видео-кузатув орқали ўйинни таҳлил қиларди. Барча мураббийлар қатори у ҳам шогирдлари йўлга қўяётган хатоларини ўрганиб чиқиб, навбатдаги ўйинларда буни такрорламасликни талаб қиларди.
Бироқ бунинг эффекти сезилмасди. Футболчилар ўзини доимо ноқулай ҳис қилишарди.
"Жуда кўп гаплар бўларди, худди мижғов одам бордек эди", - деди манба.
Якунда Руни ва Кэррик ўз эътирозларини билдириш учун Ван Галнинг олдига киришди. Улар ўйин давомидаги хатоларни жамлаган видео ва электрон хатлар билан менежернинг хонасига боришганди.
"Футболчилар шундай турдаги одамки, уларнинг ишончидан чиқиш учун кўп вақт керак эмас. Мураббийдан фақатгина бир нарсани талаб қиламиз, улар бизни ёндирсин, совутсин ва яна ёндирсин", - деди "Юнайтед"нинг собиқ футболчиси.
Айримларнинг фикрига кўра, ҳозирги футболчилар кўп гапирар экан. Моуринью "Олд Траффорд"га илк ташриф буюрган куни футболчиларга 3 нарсани ёқтирмаслигини айтган экан.
"Жавоблардан бири шундай бўлди: "Ўйинларга костюмь кийишни ёқтирмаймиз", - деди манба. - Адашмасам, клуб раҳбарияти унга шундай жавоб берганди: "Ҳали костюм киймаганингга афсусланасан". Ҳа, Моуринью янги эди ва пашшадан фил ясашни ёқтирарди. Фақатгина унга ўйин давомида спортча кийинишига рухсат беришди.
"Луи барчасига кўнарди: "Бу "Манчестер Юнайтед", биз ўзгача одамлармиз. Биз клубни қаттиқ ҳурмат қиламиз ва барча айтганини бажарамиз".
Ҳа, Сульшер ҳам келганидан кейин ўз услубида костюм тиктирди.
Ван Галнинг бир қарори эса кўп вақт давомида амалда бўлди. Футболчи ва мураббийлар, барча персоналлар машғулот тугаганидан кейин бир вақтда овқатланади ва якунда Ван Гал ҳар доим эртанги кунги режалари ҳақида гапиради. Луининг МЮдаги илк мавсумолди турнесида клубнинг бир ишчиси кечки овқатини кейинроқ ейиши мумкинлиги борасида сўраганди. Бироқ Ван Гал доимий равишда барча бир жойда бўлишини талаб қиларди, тўғри, унинг келганига ва қоидалар ўрнатилганига кўп бўлмаган, шунингдек, у футболчи ҳам эмас, аммо унга бунинг фарқи йўқ эди. Мураббий персоналга бу ер қамоқхона эмас, катта клуб эканлигини, қоидалар барча учун амал қилишини айтган.
Ван Галнинг яна бир асосий талаби шундай эди, ўйиндан бир кун олдинги машғулот доимо учрашув бошланадиган вақтда ва стадионда ўтиши керак.
"Ҳа, бундан футболчилар ҳам персоналлар ҳам мамнун бўлишган", - деди манба.
"Юнайтед" Каррингтонда бўладиган ёмғирларни тўхтатиш учун кўплаб дарахтлар экди. Аммо Каррингтон - Манчестердаги энг очиқ жойлардан бири, бу ерга бўладиган ёмғир ва шамолни тўхтатишнинг иложи йўқ.
Шунингдек, Ван Гал ўзининг собиқ клубларида ишлатган футболчиларнинг қанча масофа ва қаерларда югурганини кўрсатадиган технологияни МЮдан ҳам талаб қилди. У жуда катта сумма эвазига клубга олиб келинди. Аммо Моуринью буни ишлатмади ва олдириб ташлади.
"Ҳаётимда ёқимли инсонлардан бирини учратдим деб ҳисобламайман", - деди манба.
Айрим футболчиларнинг айтишича, Ван Гал ва унинг рафиқаси Труди ўзлари совға ясаб, ҳар Роджествода футболчиларига жўнатган.
"Улар ўз сўзларида доимо туришарди ва анъаналарига риоя қилишарди. Ван Гал жуда ҳам тартибли инсон".
Унинг собиқ касбдоши шундай дейди:
"У харизматик одам. Бир куни у Рождество кечасига келди ва бир тун шу ерда қолди, чунки мураббийлар штаби ва футболчилар ҳам шу ерда эди. У барчанинг меҳнатини қадрларди ва бундан миннатдор бўларди".
У ёмон мураббий эмас, шунчаки унинг даври ноқулай вақтга тўғри келди. У ёпиқ инсон эмас, барчанинг фикрини тинглайдиган инсон.
"Олдинлари у ошхонада мобил телефонлар ишлатилишини қатъий равишда тақиқлаганди", - деди манба. - У футболчилари телефонга боғланиб қолмаслигини ва футболчилар юзма-юз гаплашишларини истарди. Якунда у таслим бўлди, чунки ҳозир технология асри".
Ван Гал кўп ҳолатларда қўпол саволлардан қочиб қолган. Масалан матбуот анжуманларида Крис Смоллингни кўп бора Майк деб атаган. Буни у атайин қилса-да, кейинчалик Крисни Майкл Кэррик билан адаштириб юборишини баҳона қиларди.
Пирогдан гўштга қадар таҳлил қилдик ва унинг матбуот анжуманларидаги чиқишлари ҳақида ҳам гаплашдик. Ван Гал инсон сифатида камёб топилма. Бироқ унинг Фил Жонс бурчак зарбаларини амалга оширадиган жамоаси мухлисларни хафа қилгани аниқ.
Миржалол Норматов таржимаси
Фикрлар