Касильяснинг қовурғаси синмаган
18 сен 2013 17:32
Янгиликлар
Касильяснинг қовурғаси синмаган
"Реал" посбони Икер Касильяс ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган "Галатасарой"га қарши ўйинда (6:1) жароҳат олди, деб хабар бермоқда Football Espana.
32 ёшли посбон 15-дақиқада жамоадоши Серхио Рамос билан тўқнашиб кетганидан сўнг майдонни тарк этганди. Испания матбуоти дарвозабоннинг қовурғаси сингани ёки дарс кетгани ҳақида хабар беришди, аммо клуб шифокорлари унинг қовурғаси шунчаки лат еганини баён қилишди. Бугун Касильяс чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг унинг қачон майдонга қайтиши маълум бўлади.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар