

Эслатиб ўтамиз, воқеа 2019 йилнинг 1 майида содир бўлганди. Ўшанда у "Порту" шарафини ҳимоя қилаётганди. Икер машғулотлар пайтида ўзини ёмон ҳис қилган.
"Қўрқиб кетгандим. Менинг омадим, ўша пайтда машғулотлар лагерида эдим ва шифокор жуда тезкорлик билан ҳаракат қилди. У менинг ҳаётимни сақлаб қолди. Агар бу бошқа жойда содир бўлганида, тирик қолмасдим", - дейди Касильяс.
Испаниялик дарвозабон юрак ҳуружидан сўнг тузалди ва тўлақонли сафга қайтолмади ва шу йилнинг февраль ойида футболчилик фаолиятига якун ясади.



