Касильяс мавсум сўнггида “Порту”ни тарк этади

Aslanov Jasurbek
4 мар 2018, 08:59
Португалиянинг “Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс жорий мавсум якунланганидан сўнг Лиссабон жамоасини тарк этади.

30 июнь куни 36 ёшли испаниялик дарвозабоннинг “Порту” билан амалдаги шартномаси якунланади. Клуб раҳбарияти Икер билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган. 

“Касильяс билан шартнома 30 июнь куни якунланади. Унинг маоши жуда ҳам катта. Биз ортиқ бундай катта суммани тўлай олмаймиз. Келишувни айнан шу сабаб билан узайтирмаймиз. Бу йўл билан биз бир неча миллион еврони тежаб қоламиз”, — деди “Порту” клуби расмий вакили Франсиско Маркеш.

Эслатиб ўтамиз, Икер Касильяс “Порту” шарафини 2015 йилдан буён ҳимоя қилиб келяпти. Лиссабон клубига қадар дарвозабоннинг бутун фаолияти Мадриднинг “Реал” жамоасида ўтган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›