UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  1 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  0 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  4 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  32 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  15 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  23 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  98 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  11 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4

Кашанда футболчилар Янгиликлар

Кашанда футболчилар

Барчамиз тамакининг инсон ҳаётига етказадиган зарарлари ҳақида маълумотга эгамиз.

У нафас йўлларини жиддий зарарлаши мумкин. Кўпчилик тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмол қиладиган кишилар соғлом турмуш тарзидан йироқ, деб ўйлайди. Балки, шундайдир, аммо улар орасида истиснолар ҳам бўлиши мумкин. Бу каби одатлар билан шуғулланишни канда қилмайдиган машҳурлар асосан ўз иллатларини оммадан яширишга ҳаракат қилишади. Кимдир бу ишни эплайди, кимдир…

Ҳозир сиз билан тамаки чекаётган ҳолатидаги суратлари оммага тарқалиб кетган машҳур футбол юлдузлари ҳақида сўзлашамиз.

Марио Балотелли. Бу футболчи бир пайтлар жуда катта потенциалга эга эди. Уни жаҳон футболининг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлади, деб таҳмин билдиргувчилар бисёр эди. Аммо, оғир феъли ва носоғлом турмуш тарзи футболчини жарликнинг туби сари етаклаб борди. Оқибатда, «Супер Марио» 29 ёшидаёқ А ceриянинг дебютант-аутсайдери даражасига тушиб қолди.



Жанлуиджи Буффон. Афсонавий дарвозабон ҳам бир неча бор тамаки истеъмол қилаётган чоғида журналистлар «снайперининг қурбони бўлган». Аммо, Буффонга ҳам Балотеллига нисбатан ишлатган фикрларимизни ишлатолмаймиз. Зеро, Жанлуижи 41 ёшида ҳам Европа грандларидан бири сафида тўп сурмоқда.



Эшли Коул. Англия терма жамоасининг собиқ аъзоси яқинда фаолиятини якунлади. Эшли фаолияти давомида «Арсенал», «Челси» ва «Рома» сингари йирик клублар сафида ҳам тўп сурди. Коул майдонда ажойиб ўйин кўрсатган бўлиши мумкин, аммо ҳеч қачон ўзининг намунали хулқи билан мақтанолмаган. Ҳимоячи бир неча бор Британиянинг марказий нашрларининг асосий муҳокама мавзусига ҳам айланиб қолган. Унинг тамаки чекаётгани акс эттирилган фотосуратлар Коулнинг бошқа «қилиқ»лари олдида «дамини олади».



Уэйн Руни. Англия футболи тарихидан муносиб ўрин эгаллашга улгурган футболчи ҳеч қачон спиртли ичимликлар ва тамаки махсулотларига бефарқ бўлмаган. Шунинг учун ҳам уни мазкур рўйхатдан четда қолдиролмадик.



Неймар. ПСЖ клуби ҳужумчиси ҳам Марио Балотелли типидаги футболчи ҳисобланади. Неймар «Барселона»дан «Олтин тўп»ни ютиш мақсадида кетганди. Аслида, у мазкур мукофотни ютиши учун ўз «мен»и устидан ғалаба қозониши талаб этилади. Акс ҳолда, ўзига инъом этилган ноёб иқтидорни йўқ қилишда давом этаверади.



Бу рўйхат ҳали узоқ давом этади. Уларга номма ном тўхталиш имконсиздир. Бироқ, айтишимиз мумкинки, бугунги замон футболининг ёрқин намоёндаларидан Месут Ўзил, Жерар Пике, Жек Уилшир, Ража Наинголан ва Зинедин Зидан сингари йирик номлар ҳам тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиши исботланган.



Фаҳриддин Рўзиев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика