Каррагер: "ПСЖ футболчилари уялиши керак"
29 ноя 2018 18:45
Янгиликлар
Каррагер: "ПСЖ футболчилари уялиши керак"
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер ПСЖга қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинидан сўнг Париж жамоаси футболчиларини танқид қилди.
Каррагерга Неймар ва бошқа футболчиларнинг йиқилавериши ёқмади.
"Буни томоша қилиш жуда ёқимсиз эди. Неймар биринчи бўлимдаёқ йиқилишни бошлади. Биз дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳақида гапиряпмиз. Агар Неймар шундай ўйнашда давом этса, унинг маҳорати эмас, йиқилишлари ёдда қолади.
Бундай нарсалар ҳеч кимга ёқмайди. Хатто Тьяго Силва, ПСЖ сардори юзини қўли билан ёпиб, бурчакда йиқилиб юрди. ПСЖ - ажойиб футболчиларга эга кучли жамоа, уларга бу ишлар ярашмайди. ПСЖ футболчилари уялишлари керак, улар оила аъзоларининг кўзига қандай қарайди. Одатда болалар боғчасида бундай йиқилиб юришади" - дейди Каррагер.
Ўхшаш янгиликлар
20:20
Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда 3
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар