UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  132 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23

Каррагер: "Манчестер Сити" - ЕЧЛ фаворити. "Ливерпуль" чиқиб кетди, "Барселона" эса олдингидек эмас" Янгиликлар

Каррагер: "Манчестер Сити" - ЕЧЛ фаворити. "Ливерпуль" чиқиб кетди, "Барселона" эса олдингидек эмас"

"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Европада катта футбол қайта тикланиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Бу вақт ичида асосий эътибор охирги 30 йилликда биринчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритишни хоҳлаётган клубга қаратилди. Лекин, ўзининг 140 йиллик тарихида илк бор Европанинг энг нуфузли мусобақасида ғолиб чиқишни мақсад қилган жамоани ҳам унутмаслик керак.

АПЛда мавсум тикланишидан қайси клублар кўпроқ ютади деган муҳокамалар фонида "Ман Сити" диққат-марказдан четда қолди. Балки, бу Гвардиолани қониқтирар.

"Сити" ҳаммадан ҳам кўпроқ Чемпионлар лигасини қўлга киритишни хоҳламоқда.

Ғолиб чиқиш учун асосий тўсиқ "қоқилди" - "Ливерпуль". Мен Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити"дан яхшироқ жамоани кўрмаяпман. Ёки "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм"га ўхшаш клубни ҳам. Охирги икки йилда айнан шу жамоалар Гвардиолага ҳалақит қилишди.

ПСЖ, "Барселона" ва "Бавария" асосий хавф. Лекин, ПСЖда жуда ҳам жиддий муаммо бор. Улар ўз чемпионатларида бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан ЕЧЛга қайтишади. "Барселона" олдингидек эмас, бунга уларнинг "Рома" ва "Ливерпуль"дан енгилишгани ҳам исбот бўла олади.

"Сити" учун энг хавфли рақиб - Гвардиоланинг собиқ клуби. "Бавария"га Бундеслиганинг қолганлардан эртароқ бошлангани ҳам фойда бўлади. Лекин, мен "Сити" кучлироқ эканлигига ишонаман.

"Манчестер Сити" - менинг фаворитим. Бу ғалабани бошқа кимдир улардан ҳам кўра кўпроқ хоҳлаётганига шубҳам бор", - деди Каррагер.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика