Каррагер: "Ливерпуль" 200 млн фунтга футболчилар сотиб олиши керак. МЮ ва "Челси" ёзда қанча пул сарфлаганига қаранг"
03 янв 2023 15:17
Янгиликлар
Каррагер: "Ливерпуль" 200 млн фунтга футболчилар сотиб олиши керак. МЮ ва "Челси" ёзда қанча пул сарфлаганига қаранг"
Жейми Каррагер "Ливерпул"га таркибни кучайтириш учун 200 миллион фунт сарфлашни маслаҳат берди.
"Ливерпуль" ёзда катта маблағ сарфлаши керак. Қаранг, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ёзда қанча пул ишлатди ва улар ҳалигача [пешқадамга] яқин эмас. Бу АПЛда етакчилик учун курашиш учун қанча маблағ кераклигини кўрсатади.
"Ливерпуль" йиллар давомида кимнидир сотди, кимнидир сотиб олди, аммо ҳозир "Ливерпуль" 200 млн фунт сарфлаши керак, буни вақти келди. Бу муваффақият сири демаяпман: кўп жамоалар сарфлайди ва бу иш бермайди.
Милнер сингари Кейт ва Окслейд-Чемберленнинг шартномаси тугаяпти. Тиаго эса тез-тез жароҳат олади.
"Ливерпул"га учта ярим ҳимоячи керак ва уларнинг ҳар бири камида 40-50 миллион фунтга тушади", – деди "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар