

"Ушбу мавсумда "Реал"нинг бир қанча ўйинларини кўрдим. Улар ЕЧЛнинг ўзида "Ливерпуль"нинг ушбу мавсумдаги мағлубиятларидан кўра кўпроқ ютқазди. "Реал" - ажойиб жамоа, бироқ улар "Манчестер Сити" каби кучли эмаслар. Балки "Реал" "Челси"нинг даражасидаги жамоадир. Аслида "Ман Сити" "Реал"ни ўз майдонида камида 6:2 ҳисобида ютиши керак эди.
Албатта, биттали ўйинда "Реал"нинг имконияти каттароқ бўлади. Агарда "Сити" ёки "Ливерпуль" "Реал" билан бирга энг оптимал таркибда ўйнашса, бемалол ўз ўйини билан Мадрид клубини мағлуб эта олади, бунга ишонаман", - деди Каррагер.



