UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Карпин: “Албатта, бизни Тожикистонга қарши ўйин учун танқид қилишади” Янгиликлар

Карпин: “Албатта, бизни Тожикистонга қарши ўйин учун танқид қилишади”

Россия терма жамоаси мураббийи танқидга тайёр.

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Тожикистон билан ўртоқлик учрашувидаги дуранг (0:0) ҳақида фикр билдирди.

"Ўйин тенг ўтмади. Мутлақо. Натижа адолатли бўлиши мумкин. Футбол сифати? Биринчи бўлим менга ёқди, аммо иккинчи таймда назорат кам бўлди, ўйин майдон марказисиз давом этди. Айниқса, иккинчи таймнинг дастлабки 20 дақиқасида. Кейин яна ўйин назоратини қўлга олдик. Вазиятларни ижобий якунлаш учун нима етишмаётганини билмайман. Буни кўриб чиқамиз.

Бу ўйиндан кейин мухлислар бизни танқид қилишадими? Албатта, танқид қилишади! Шубҳасиз! Ютмадик-ку, ахир. Қирғизистон билан ўйинда бундан 10 марта ёмон ўйнагандик, аммо ғалаба қозонгандик. Бугун ғалабага эришмадик, демак, ҳаммаси ёмон. Сиз танқидга тайёрмисиз? Ҳар доим тайёрман", – деди Карпин.

Навбатдаги учрашувда Валерий Карпин шогирдлари Тошкентда Ўзбекистон билан куч синашади. Ўйин 20 ноябрь куни Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика